Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани ҳокимлари ишдан олинди

Фарғона вилоятидаги икки ҳудуд — Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани ҳокимлари 15 октябрь куни эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев вилоят фаоллари билан ўтказилган селектор йиғилишида маълум қилган, дея телеграммдаги Daryo — LIVE канали хабар бермоқда.

Фото: «Дарё»

Хабар беришларича, Фарғона тумани ҳокими Содиқжон Имомалиев қишлоқ хўжалиги ишларига сусткашлик билан ёндашгани, туманда айрим ер майдонларини ноқонуний ажратиш ҳолатлари мавжудлиги сабаб ишдан олинган. Вилоят ҳокими уни танқид қилган.

Шавкат Эркабоев

Фарғона шаҳри ҳокими Шавкат Эркабоев эса шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида жиддий камчиликларга йўл қўйгани учун лавозимдан озод этилгани айтилмоқда. Эркабоев 2016 йил 1 декабридан бери Фарғона шаҳрига ҳокимлик қилиб келаётган эди.

Қайд этиш жоиз, 14 октябрь куни Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов пахта йиғим-терими масаласига бағишланган катта селектор ўтказган. Унда ҳукумат раҳбари вилоят ҳокимларига 15 октябргача 10 нафар (туман ва шаҳар) ҳокимларни ишдан олиш бўйича тақдимнома киритиш ҳақида топшириқ берган эди.

 

Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани ҳокимлари ҳам шу топшириқ ортидан ишдан кетганми ёки йўқ — аниқ бир нарса дейиш қийин. Лекин 14 октябрдаги селектордан кейин ўнлаб раҳбарлар ишсиз қолгани ёки ишсиз қолиш хавфи билан яккама-якка қолгани маълум. Масалан, Тошкент вилояти бош милиционери ва прокурори аллақачон ўзгариб ҳам улгурди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олот тумани ҳокими фермерни дўппослади. «мен уни ўз шахсий манфаатим йўлида урмадим», дейди ҳоким

Бухоро вилояти Олот тумани ҳокими Шерали Саломов «Шуҳрат» фермер хўжалиги раҳбари Ориф Дурматовни кўпчилик олдида уриб, дўппослаб, ҳуқуқларини топтаб, фермерлик ҳисоб ...

«бирдамлик» халқ демократик партияси 15 ёшда!

Ўзбек халқида «Бўладиган бола 15 ёшда бошман дейди, бўлмайдиган бола эллик ёшда ёшман дейди», деган пурмаъно мақол бор. Бугун ўзининг 15 ёшини нишонлаётган «Бирдамлик» Халқ ...

Германия канцлери киевга қурол бермаганлигини изоҳлади

Германия канцлери Олаф Шольц  Берлин Киев илтимосига кўра Украинага 5000 дона дубулға етказиб берганини, шунингдек қурол экспортлашда қатъий чекловлар катта роль ўйнашини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400