2018 йил 16 октябрь куни Андижон вилоятининг Избоскан туманида яшовчи уй бекаси Ш.В. уйида 5 ёшли ўғли З.К.ни тарбиялаш мақсадида унинг танасини турли жойларига ёғоч бўлаги билан уриб, жароҳат етказган. Натижада З.К. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай шу ерда вафот этган. Ш.В. қўлга олинган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.