ПРЕЗИДЕНТ АДМИНИСТРАЦИЯСИДА ЯНГИ ТАЙИНЛОВЛАР

Адлия вазирлиги ва органлари ходимлари Ўзбекистон президенти администрациясининг масъул лавозимларига тайинланди. Бу хақда “uznews.uz” сайти хабар берди.

Жиззах вилоят адлия бошқармасининг бошлиғи Беҳзод Болиев Президент администрацияси Аҳолининг ижтимоий қатламлари билан ишлаш шўъбаси мудири лавозимига тайинланган.

 

Адлия вазирлигининг Нодавлат нотижорат ташкилотлар бошқармасининг бош маслаҳатчиси Элдор Ҳасанбаев президент администрацияси Нодавлат нотижорат ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш шўъбаси етакчи консультанти лавозимига тайинланган.

 

Адлия вазирлигининг Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси бош маслаҳатчиси Бобур Каримов президент администрацияси Давлат ҳокимияти республика органлари билан ишлаш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланган.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гондураснинг собиқ президенти эрнандес ҳибсга олинди

Гондураснинг собиқ президенти Хуан Орландо Эрнандес полиция томонидан ҳибсга олинди. Собиқ президент гиёҳванд моддалар ва кокаин савдосида айбланмоқда. Маълумотларга кўра, ...

Ўзбекистон нега бу қадар кўп олтин сотмоқда?

World Gold Council маълумотларига кўра, 2019 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистон олтин савдоси бўйича дунёдаги етакчи давлатга айланди. Республика 6,2 тонна қимматбаҳо металл ...

Мирзиёев ва раҳмон қозоғистондаги вазиятни муҳокама қилди

Жорий йилнинг 6 январь куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Президент матбуот хизмати ...