Урганч тумани ҳокими Отабек Бекчанов ишдан олинди

15 октябрь куни Урганч тумани ҳокими Отабек Исмоилович Бекчанов ишдан олинган. Бу ҳақда “7News.Uz” сайти хабар қилди.

Айни вақтда Бекчановнинг қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган Қудрат Ражапов вақтинчалик ҳоким вазифасини бажарувчи сифатида иш бошлаган.

Бекчанов 14 октябрь куни бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида ўтказилган селектор якунларига кўра ишдан кетди. Пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларига бағишланган йиғилишда вазият кескин танқид қилинган, айрим туманларда пахта топшириш режаси 25-40 фоиз атрофида қолаётгани айтилган ҳамда республика бўйлаб 10 ҳоким ишдан бўшатилиши маълум қилинганди. Йиғилишда маҳаллий секторлар раҳбарлари (туман ҳокимлари, туман прокурорлари, туман ИИБ бошлиқлари, туман ДСИ бошлиқлари) бўлган 100дан ортиқ қишига интизомий чоралар (ҳайфсан, икки ойлик маошдан маҳрум этиш, меҳнат шартномасини бекор қилиш) қўлланганди.

Бундан олдинроқ, Фарғона вилоятида икки ҳоким ишдан кетгани хабар қилинганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Янги тошкент қурилиши ортидан яна қанча оилалар бошпанасидан айрилар экан-а?

Томдан тараша тушгандай, Янги Тошкент қурилиши ҳақида гап-сўзлао пайдо бўлди. Тошкент шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари Даврон Ҳидоятов туркиялик инвесторлар билан бўлган ...

Қозоғистон мухолифатидаги партия сайловга байкот эълон қилди

26-апрелда “  Умуммиллий социал-демократик партияси” (УСДП) қурултойга йиғилиб, 9-июнда бўлиб ўтадиган президентлик сайловига байкот эълон қилди. Хафта бошида Қозоғистонда ...

Бошбошдоқлик бошга чиқса не бўлади?

Ўтган йилнинг октябрь ойларида мамлакатимиз бўйлаб юртимиздаги бир қатор йирик ташкилотлар, савдо дўконлари, мини-маркетлар ёпилиши тўғрисидаги  шов-шувли хабарлар кенг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400