Ўзбекистонда экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайдиган бўлди

Мева-сабзавот маҳсулотларини ташқи бозорларга чиқариш самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди, дея ёзмоқда  “Халқ сўзи” нашри.

Фото:Depositphotos

Қарорга кўра:

юридик шахслар – мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини дастлабки тўловсиз, аккредитив очмасдан, банк кафолатини расмийлаштирмасдан ҳамда экспорт шартномасини сиёсий ва тижорат хавфларидан суғурта полисисиз амалга ошириш ҳуқуқига эга;
мева-сабзавот маҳсулотлари экспортидан тушумларни ўз вақтида таъминламаган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилари мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилишда 100 фоизлик олдиндан тўлов олиш талаблари уларга қўлланган ҳолда ноҳалол мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилувчилар реестрига киритилади;
тадбиркорлик субъектлари улгуржи савдо қилиш лицензиясига эга бўлмасдан мева-сабзавот маҳсулотлари экспортини амалга ошириш ҳуқуқига эга. Бунда экспорт тушумларига ягона солиқ тўлови тўланишини назарда тутувчи солиққа тортиш тартиби қўлланилади;
экспорт қилинадиган мева-сабзавот маҳсулотлари божхона кўригидан ўтказилмайди;
тадбиркорлик субъектлари ўзларига ажратилган ер участкаларида мева-сабзавот маҳсулотларини бевосита уларни етиштириш жойларида суғориш, тайёрлаш ва сақлаш бўйича инфратузилма объектлари қуриш учун енгил конструкцияларни қуриш юзасидан қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишлари мумкин.
Қарорга мувофиқ Ўзбекистон мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар уюшмаси ташкил этилади.

Бундан ташқари, “Global GAP”, “Halal” ва “Organic” стандартлари талабларига мувофиқликка сертификатлаштириш бўйича халқаро тан олинган ташкилотлар билан ҳамкорлик ўрнатилади.

2019 йил 1 мартга қадар:

интернет тармоғида “TradeUzbekistan.com” электрон савдо майдончаси ҳамда экспорт жараёнининг барча босқичларини реал вақт режимида кузатиш имконини берувчи Мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилувчилар ахборот портали яратилади;
мамлакатда “Global GAP”, “Halal” ва “Organic” стандартлари талабларига мувофиқ мева-сабзавот етиштирувчи маҳаллий корхоналарни сертификатлаш бўйича мутахассисларни тайёрлаш ташкил этилади.

Қарор билан ҳудудларда маҳаллий ҳокимият ва давлат органлари мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига тўсқинлик қилинганлиги учун шахсан масъул этиб белгиланди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон прокуратура органлари тизимидаги учта бошқарма, қатор лавозимлар тугатилади

Тадбиркорлик фаолиятини ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва прокуратура органлари фаолиятини оптималлаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Президент Фармони ...

“дилдаги гаплар” туркумига дебоча

“Истибдод деган нусха... ХХ асрнинг қора саҳифаларида даҳшатли хотира бўлиб қолмаган экан...”        МУАЛЛИФ. (more…)

Ўзбек сўми қадрсизланишда давом этмоқда

Мамлакатимизда чет эл валюталарининг сўмга нисбатан қиймати ошишда давом этаётир. Марказий банкнинг хабарига кўра, банклар бугун, яъни 26.02.2018 йилда 1 АҚШ долларини ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400