Салим Ашуров Президент администрациясида ОАВ бўйича шўъба мудири бўлди

Шоир Салим Ашуров Президент администрацияси оммавий ахборот воситалари, телевидение ва матбуотни ривожлантириш шўъбаси мудири этиб тайинланди, дея хабар бермоқда “Турон24” нашри.

Салим Ашуров

Шунингдек, Баҳодир Юнусов мазкур шўъбанинг бош консултанти, Элбек Долимов эса шўъбанинг етакчи консултанти лавозимига тайинланган.

Салим Ашуров узоқ йиллар “Туркистон” (ҳозирги “Ёшлар овози”) газетасида бош муҳаррир лавозимида ишлаган. Кейин эса Президент девонида масъул лавозимларда фаолият олиб борган.

Баҳодир Юнусов бундан аввал кўп йиллар давомида Ўзбекистон МТРК тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган, сўнг Вазирлар Маҳкамасининг департаментларидан бирида ҳам ишлаган. 2017 йилда МТРК раисининг биринчи ўринбосари бўлган.

Элбек Долимов эса Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон президенти францияга расмий сафар билан бориши хабар қилинди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев яқин вақт ичида расмий ташриф билан Францияга боради. Бу ҳақда ҳукуматдаги манбасига таяниб Podrobno.uz хабар қилди. ...

Ўзбекистонда электр энергияси ва газ учун олдиндан тўлаш қоидалари яна ўзгарди

1 мартдан электр энергияси ва табиий газ учун олдинган тўлов киритиш қоидалари ўзгарганди: тарифлар ўзгарганда кейинчалик қайта ҳисоблашларсиз олдиндан тўлов тўланадиган давр ...

Олмаотада 160 киши ҳалок бўлиб, 41 кишининг жасади “ўғирлангани” маълум бўлди

Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри полиция бошқармаси бошлиғи Канат Таймерденов якшанба куни ўтказилган брифингда шаҳардаги “январ воқеалари”да ҳалок бўлганлар сони ҳақида маълум ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400