Олтинкўл тумани ҳокими Бахтимурод Каримов ишдан кетди

Андижон вилояти, Олтинкўл тумани ҳокими Бахтимурод Исмоилович Каримов лавозимдан бўшатилган. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри хабар бермоқда.

Бахтимурод Каримов

Бахтимурод Каримов Олтинкўл туманини 2016 йилнинг 1 декабридан буён бошқариб келаётганди.

14 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов раислигида бўлиб ўтган селектор давомида пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш ишларида камчиликларга йўл қўйгани учун танқидга учраган ҳокимлар қаторида Бахтимурод Каримов ҳам бўлган.

Йиғилиш вақтида 100дан ортиқ маҳаллий раҳбарларга (туман ҳокимлари, туман прокурорлари, туман ИИБ бошлиқлари ва туман ДСИ бошлиқлари) пахта сабаб интизомий чоралар қўллангани (уларнинг бир қисми ишдан олинган, бир қисмига ҳайфсан берилган ёки икки ойлик маошидан маҳрум этилган) ҳақида хабар қилинганди.

Манба маълумотига кўра, Олтинкўл тумани прокурори Давлатжон Иминов ҳам ишдан олинган.

14 октябрь кунги йиғилишда республика бўйлаб 10 ҳоким ишдан бўшатилиши маълум қилинганди. 

Бундан олдинроқ, Фарғона вилоятида икки ҳоким – Фарғона шаҳри ва Фарғона тумани ҳокимлари ишдан кетгани хабар қилинди.

Шунингдек, Хоразм вилоятида Урганч тумани ҳокими пахта теримидаги сусткашлик учун лавозимини тарк этган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкент халқаро аэропортида намозхона очилди

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Каримов Президент вақтида ёпиб қўйилган намозхона йўловчилар учун очилди. (more…)

Жамшид қўчқоров: «ўзбекнефтгаз» ёки «ўзбекэнерго» нинг ичида молхонаси ҳам бор, бошқаси ҳам бор

Молия вазири Жамшид Қўчқоров Энергетика вазирлигига тегишли бўлган корхоналар хусусийлаштирилишини маълум қилди. У бу ҳақда журналистлар билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотда ...

Қирғизистондаги воқеадан маҳсус хизмат ходими ҳалок бўлди

Собиқ президент Алмазбек Атамбаевни қўлга олиш операцияси вақтида ярадор бўлган маҳсус бўлинманинг ҳодими ҳалок бўлди. Бу хабарни Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ...