Россия Президенти Владимир Путин Тошкентга келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Бу ҳақда ЎзА нашри маълум қилди.

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Владимир Путинни Шавкат Мирзиёев кутиб олди. Президентлар шу ерда қисқа суҳбат ўтказди.

 

Ташрифнинг асосий тадбирлари 19 октябрга белгиланган.

 

Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш, турли соҳаларда янги қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилади, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан фикр алмашади.

 

Ташриф якунида давлат раҳбарларининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, йигирмага яқин ҳужжат имзоланиши режалаштирилган. Шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ҳудудлари ҳамда ишбилармон доиралари ўртасида йирик инвестиция ва савдо шартномалари имзоланиши кўзда тутилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рустам иноятовга алоҳида халқаро мукофот берилди

Жорий йилнинг 1 декабрь куни Манила шаҳрида Осиё теннис федерациясининг йиллик конгресси бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Теннис федерацияси матбуот хизмати. ...

Венесуэлада очарчилик: одамлар ҳайвонот боғидаги ҳайвонларни ўғирлаб емоқда

Венесуэлада бир неча ойдан бери давом этаётган нотинчликлар туфайли аҳоли ўртасида озиқ-овқат маҳсулотларининг мунтазам етишмовчилиги кузатилмоқда, дея хабар ...

Қозоғистон парламенти спикери атамбаевнинг сўзларини “ифлос ҳужумлар” акс этган “ҳиссиётли нутқ” деб атади

Қозоғистон парламенти сенати спикери Қасим-Жомарт Тоқаев Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаевнинг Қозоғистон расмийлари шаънига айтган гапларини танқилд қилди. Жумладан, ...