Мирзиёев ўзбек космонавти Россия ракетасида космосга парвоз қилишига умид билдирди

Ўзбекистон ўз вакили яқин вақт ичида Россия ракетасида космосга парвоз қилишини кутмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси президенти Владимир Путин билан музокаралар якуни бўйича маълум қилди.

Фото:poprofessii.in.ua

«Умид қиламанки, Ўзбекистон вакили яқин вақт ичида Россия ракетасида космосга парвоз қилади», – дея президентнинг сўзларини келтиради ТАСС.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Путин Ўзбекистон Россиянинг ишончли иттифоқчиси эканини таъкидлаганди.

Владимир Путин давлат раҳбарига таклиф учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистон Россиянинг ишончли иттифоқчиси, стратегик шериги эканини таъкидлади.

Президентнинг Россияга ўтган йилги давлат ташрифидан кейин икки томонлама муносабатларнинг ҳамма соҳаларида асосли ўзгаришлар бўлганини, Россия мамлакатимиз билан ҳамкорликни бундан буён янада ривожлантириш ниятида эканини қайд этди.

Манба:Кун.Уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Лола каримова опасининг дардига ҳамдардлиги учун дуо қилмоқда

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Instagram’даги саҳифасида опаси — Гулнора Каримованинг тақдирига оид саволга жавоб ...

«толибон» қозоғистондаги тартибсизликларга алоқаси йўқлигини маълум қилди

Толибон ҳукумати Афғонистондаги радикал гуруҳлар Қозоғистондаги тартибсизликларга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги айбловларни рад этди. Бу ҳақда Ахборот ва маданият ...

Виртуал сайловга баҳодир чориев номзоди кўрсатилди

2015 йилнинг 3 февралида «Бирдамлик» Халқ Демократик Ҳаракати Бошқарув   Ҳайъатининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон мухолифати томонидан ўтказилаётган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400