«Бирдамлик» Халк Ҳаракати аъзоси ҳурматли Маматқулов Чўян Охмановичнинг 2018 йил 16 октябрь куни Ҳаракатниг янги Дастури лойихасига нисбатан муносабат билдириб эълон қилинган мурожаатномасига жавоб ва расмий изоҳ

Маматқулов Чўян Охмановичнинг мурожаатномаси тўлиқ матнини биз Ҳаракат вебсайтида эълон қилдик. Мурожаатнома муаллифига чуқур ҳурмат ва ташаккурнома билдирган холда ҳаракатлари ва эътиборлари учун, қуйида шу мурожаатномага ўзимизнинг изоҳимизни эълон қиляпмиз:

Баҳодир Хон Туркистон

Муаллиф Ҳаракат янги Дастури лойиҳаси билан танишиб туриб, асосан иккита турдаги хавотир билдирган –

  • “Бирдамлик” Халк Ҳаракатини Ҳаракатдан сиёсий партияга айлантириш Ўзбекистон томонидан ғайриқонуний, антиконституциявий бирлашма-уюшма тузиш каби баҳоланиб, барча Ҳаракат аъзолари ва фаолларини ҳавф ва тазйиқлар остига қўйиш Ўзбекистон ҳукумати томонидан;
  • Тиббиёт ва соғлиқни сақлаш соҳасини тўлиғинча ҳусусийлаштириш ғояси бу борада давлат ёрдамига муҳтож бўлган аҳоли қатламларини малакали тиббий хизматлардан бутунлайин кесиб ташлайди, деган хавотир.

Муаллифнинг биринчи хавотирининг келиб чиқиш сабабларини ва муаллифнинг ўтмишдаги ҳукумат тазйиқлари туфайли шаклланган шахсий кечинмаларини яхши англаган холда, таъкидлаймизки ушбу ховотирга умуман асос ва ўрин йўқ. Бундай дейишимизга сабаблар қуйидагича:

Том маънодаги демократия мустақил яратиладиган, мустақил ҳаракатланадиган фаол сиëсий партияларнинг бўлишини тақозо этади. Сиëсий партия – мукаммал ташкилот бўлиб, демократик бошқарув жараëнида муҳим бўлган бир қатор ўзаро боғланган функцияларни амалга оширади. Шулардан энг асосийси, давлат муассасалари ва органлари устидан маълум бир даражадаги назоратни қўлга киритиш мақсадида сайловларда қатнашиш ва ғалаба қозониш ҳисобланади.

Демократия ривожланишидаги яна бир йўналиш сиëсий кучлар ўртасида ҳокимиятни қўлга киритишда бўладиган курашлар билан боғлиқдир. Агар сиëсий партиялар ўртасида ҳокимият учун бўладиган курашда зўравонликка мойиллик пайдо бўладиган бўлса, у қайси томондан бўлишидан қатъий назар, демократиянинг барбод бўлишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун ҳам сиëсий партиялар ўртасида ҳокимият учун бўладиган курашдаги бош йўналиш қайси партия ўзининг фаолиятида умумий тараққиëтга қандай ҳисса қўша олади ва оддий фуқаро турмуш ҳаëтининг яхшиланишига қаратилган қандай аниқ дастурга эга, уни амалга ошириш имкониятларига эгалиги мезон ҳисобланади. Албатта, бу имкониятни қўлга киритиш осон иш эмас. Бунинг учун жамият муаммоларини яхши биладиган, фуқаро қалбига йўл топа оладиган сиëсий партиягина бундай шарафли имкониятни қўлга киритиши мумкин.

Демократиянинг реал амал қилишдаги асосий муаммо, ҳокимиятнинг қандай бўлмасин (гарчанд бу унинг моҳияти ва табиати билан боғлиқ бўлсада) ўзининг «ҳукмронлиги»дан воз кечмаслиги, турли баҳоналар билан жамият ва фуқаролар «жилови»ни ўз қўлида ушлаб туришга интилишида ва бунинг оқибатида фуқароларнинг «эркин» ҳаракат қилиш имкониятларининг чекланиши билан боғлиқдир.

Бу меъëр Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва бошқа тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгилаб берилган бўлса-да, аммо унинг реал амал қилишида, фуқаро сиëсий-ҳуқуқий онги ва руҳиятида қониқмаслик ҳолатида Ўзбекистонда охирги 20-30 йиллик даврда жиддий муаммо мавжуд. Ана шу «қониқмаслик» демократияни такомиллаштиришга ўзининг таъсирини ўтказади. Демократия нисбатан кенгроқ адолатли фуқаролик жамиятида амал қилади. У мамлакатнинг фуқаролик жамиятига ўтиш жараëнида шаклланиб, ривожланиб келади ва такомиллашиб боради. Фуқаролик жамияти ўз номи ва мақоми билан фуқароларнинг бошқарувини ўзида акс эттиради. Шу маънода демократиянинг у ëки бу элементларига амал қиладиган жамият ҳали фуқаролик жамияти эмас, балки уни шакллантириш томон қўйиладиган қадам ҳисобланади. Уларни бирини иккинчисидан фарқлаб турадиган ва айни пайтда ўзаро боғлаб турадиган бир қатор мезонлар мавжуд. Ана шулар қаторида ҳуқуқ ва эркинлик омиллари асосий ўринни эгаллайди. Аввало шуни таъкидлаш лозимки, фуқарога қанча демократия керак, деган савол фуқаролик жамияти олдида турадиган масала эмас, балки унга шакллантириш томон олиб борувчи демократик жамият учун хосдир. Улар ўртасидаги фарқлар қуйидагилардан иборат:

-биринчидан, демократик жамият фуқаролик жамиятининг қуйи босқичи ҳисобланади. Шунинг учун ҳам унда демократик қадриятларнинг шаклланиш жараëни амалга ошади. Масалан, қонун устуворлиги, сўз, фикрлар ва эътиқод эркинлиги ва бошқаларни шакллантириш демократик жамиятни қуриш жараëнида амалга оширилади;

-иккинчидан, агар демократик жамиятда унга хос бўлган қадриятларни шакллантириш вазифаси турадиган бўлса, фуқаролик жамиятида уларнинг табиий ишлашини ташкил қилиб турувчи тизим шаклланади. Бунинг натижасида фуқаро билан ҳокимиятга нисбатан фуқаронинг мавқеи устуворлик даражасига кўтарилади. Бундай шароитда ҳокимият ҳокимият учун эмас, балки халқ учун тамойили қарор топади;

-учинчидан, фуқаролик жамиятида ҳокимиятга нисбатан фуқароларнинг мавқеи устуворлик даражасига кўтарилиши натижасида ҳокимиятга нисбатан фуқароларнинг жамиятда бўладиган ўзгаришлар, унинг тараққиëти билан боғлиқ бўлган барча жараëнларда фуқароларнинг масъуллиги ҳам ошади. Чунки, унинг ҳокимият фаолияти устидаги назорати таъминланади. Шу маънода ҳам жамиятни бошқариш фуқаролар зиммасига ўтади, демократик жамиятда инсон ҳуқуқларини таъминланганлигини белгиловчи мезон бўлса фуқаролик жамиятида фуқароларнинг жамиятни бошқарувида иштирок қилиши, эркин фаолият кўрсатиши ҳаëтий жараëн даражасига кўтарилади;

-тўртинчидан, фуқаролик жамияти демократик қадриятлар шаклланган жамият демократик ҳуқуқий давлат заминида юзага келади. Шунинг учун ҳам улар ўртасида уйғунлик мавжуд бўлади. Агар демократик жамиятда унга хос бўлган қадриятлар шаклланса, фуқаролик жамиятида уларнинг табиий ишлаш жараëни амал қилади.

Сайлов, номидан ҳам кўриниб турибдики, бир неча номзод ичидан танлаб олиш асосида ўтказиладиган тадбир ҳисобланади. Аммо, танловни халқ амалга оширмас экан, у ҳокимиятнинг ўз хоҳиш-иродасини халқ номи билан амалга оширишнинг энг қулай имкониятига айланиб қолаверади.

Сайлов бўлгани учун ҳам танлов имконияти бўлиши, бунинг учун эса битта эмас, бир неча номзоди кўрсатилиши сайловнинг асосий шарти ҳисобланади. Шунинг билан бирга сайловнинг ўтказилишида ҳокимиятнинг асосий вазифаси ўзи танлаб, ўзи уни ўтказиши эмас, балки унинг халқ томонидан улар аъзо бўлган сиëсий партиялар, жамоат ташкилотларида номзодларнинг кўрсатилган ва улар ичидан энг мақбулини танлашига шарт-шароит таъминлашдаги масъуллигига амал қилиши демократиянинг муҳим мезони ҳисобланади. Амалда жаҳон мамлакатлари тажрибаларидан маълумки, кўпчилик ҳолларда ҳокимият сайловни ўзининг жамиятни бошқаришдаги етакчилигини мустаҳкамлашнинг имконияти сифатида қарайди. Уни амалга ошириш демократияни «қарор топтиришнинг» турли механизмларини ишлаб чиқади. Шу жумладан, ишлаб турган ҳокимиятнинг барча механизмларини ишга солади, парламентнинг икки ëки бир палаталик шаклини қилишга ëки яна бошқа қулай механизмни ишлаб чиқади ва уларни ўз манфаатини кўзлаб амалга оширади. Аслида ҳали парламентнинг икки ëки бир палаталик кўриниши демократияга амал қилиши учун кафолатнинг мустаҳкамланганлиги белгиловчи мезон эмас.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 12-моддасида белгиланганидек, мамлакат ижтимоий ҳаёт сиёсий институтлар, мафкуралар ва фикрларнинг хилма-хиллиги асосида ривожланади. Бу эса ўз-ўзидан жамиятда сиёсий плюрализмнинг вужудга келишини кафолатлайди. Конституциямизнинг 34-моддасида фуқароларга сиёсий партия ва бошқа жамоат бирлашмаларига бирлашиш ҳуқуқи берилган.

Асосий Қонунимизнинг XIII бобида: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси сиёсий партиялар мавжудлиги мақомини аниқлайди ва уларнинг рўйхатга олинишини таъкидлайди (59-модда); уларни ҳуқуқ ва манфаатларини кўзлайди; мамлакат жамият ҳаётида иштирок этиш учун ҳуқуқий имкониятлар яратади; улар фаолиятига давлат органлари ва мансабдор шахслар аралашмаслигини (58-модда) белгилайди каби қоидалар акс этган. Уларнинг ҳар хил ижтимоий гуруҳ ва табақаларнинг сиёсий хоҳишини билдириш ваколати, ўз вакиллари орқали давлат ҳокимиятини шакллантиришда қатнашиши мумкинлиги (60-модда); ўз фаолиятини чеклаш ёки таъқиқлашни суд қарори билан амалга оширишни (62-модда) мустаҳкамлайди, деб белгилаб қўйилган. Ўз навбатида Ўзбекистон Республикасининг Конституциясини 10-моддасида белгиланганидек, сиёсий партияларга Ўзбекистон халқи номидан иш юритиш ҳуқуқи берилмаган; 57-моддага мувофиқ уларнинг «Конституциявий тузумни зўрлик билан ўзгартиришни мақсад қилиб қўювчи, республиканинг суверенитети, яхлитлиги ва хавфсизлигига, фуқароларнинг Конституциявий ҳуқуқ ва эркинликларига қарши чиқувчи, урушни, ижтимоий, миллий, ирқий ва диний адоватни тарғиб қилувчи, халқнинг соғлиги ва маънавиятига тажовуз қилувчи» ҳаракатлари таъқиқланади. Шунингдек, миллий ва диний белгилар бўйича сиёсий бирлашмалар уюштириши ман этилади (57-модда); партияларнинг давлат органлари ва мансабдор шахслар фаолиятига аралашуви таъқиқланади (58-модда); партияларнинг ўз фаолиятининг ҳаражат манбалари ҳақида ҳисобот бериш шартлари белгиланади (60-модда). Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, 1994 йил охири 1995 йилнинг бошида давлат ҳокимияти ташкилотлари учун биринчи марта кўппартиявийлик асосида ўтказилган сайловлар жамиятимиз учун ҳам, сиёсий партиялар учун ҳам дастлабки имтиҳон вазифасини ўтади. Шунингдек, 1996 йил 26 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қабул қилган «Сиёсий партиялар тўғрисида»ги қонун ҳам катта аҳамиятга эга бўлди. Ушбу қонунда сиёсий партияларни фаоллигига омил яратиш билан бирга, сиёсий партияларнинг демократик қонунлар асосида эркин фаолият юритишлари учун меъёрий-ҳуқуқий асослар ҳам кафолатланди.

Шундан келиб чикиб, таъкидлаймизки, “Бирдамлик” Халк Ҳаракатини демократик сиёсий партияга айлантириш Ўзбекистон Конституцияси ва конунчилигига ҳам, халқаро андозаларга ҳам зид эмас, аксинча улар билан уйғун ва ҳамоҳангдир!

Муаллифнинг иккинчи ховотирига ҳам мутлақо ўрин йўқ, қуйидаги сабабга кўра:

Тиббиёт ва аҳоли соғлиғини сақлаш тизимини тўлиқ ҳусусийлаштириш маълум мезонлар асосида баҳоланиб аниқланадиган давлат томонидан молиялаштириладиган тиббий ёрдамга эхтиёжи бор аҳоли гурухини малакали тиббий хизматлар ва ёрдамдан узилиб қолишини англатмайди. Барча ривожланган давлатлар тажрибаси бу борада қўл келади, уларда тиббиёт тизими тўлиғинча хусусийлаштирилган, лекин шу билан биргаликда ёрдамга мухтож аҳоли қатламлари тиббий хизматлардан давлат хомийлиги асосида бепул фойдалана олишади. Бу ерда номутаносиблик ёки қарама-қаршилик бўлиши мумкин эмас.

Мухокама учун эълон қилинган янги Дастур бўйича яна янги фикр ва изоҳларингизни олқишлаймиз. Муаллифга яна бир Ҳаракатимиз номидан ташаббус ва эътиборлари учун ташаккур айтамиз!

Ҳурмат билан,

Баҳодир Хон Туркистон

 Манба: «Бирдамлик» расмий сайти

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўлланма-2

ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК”  ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ ҚУРУЛТОЙИ  ОЛДИДАН!   Халқ  хокимияти,инсон ҳуқуқлари заминидаги,озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (иккинчи) ...

Баҳодир чориев таржимаи ҳоли

Чориев Баҳодир Ҳасан ўғли, 1969 йилнинг 31 октябрида Шаҳрисабз туманида туғилган. Олий маълумотли, оилали, аёли Феруза Хуррамова, икки қиз ва икки ўғил фарзанди билан АҚШда ...

Тош отишдан кўра аҳиллик сари одимласак ютамиз!

  Куни-кеча "Ҳаракат" сайтида бундан бир неча кун олдин эълон қилинган Абдураҳим Пўлатнинг қаламига мансуб "Танишинг, ўзбекдан чиққан яна бир харомий - Ботир Норбой" деб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400