Перу ички ишлар вазири собиқ судьянинг мамлакатдан қочгани учун истеъфога чиқди

Перу президенти Мартин Вискарра мамлакатдан коррупцияда гумон қилинаётган, олий суднинг собиқ судьяси Сесар Иностроса қочганидан кейин мамлакат ички ишлар вазири Мауро Мединанинг истеъфосини қабул қилди, дея ёзмоқда “Кун.Уз” нашри.

 

Фото: AFP / ERNESTO BENAVIDES

“Бўлиб ўтган воқеаларнинг жиддийлигини ҳисобга олиб, мен ички ишлар вазири истеъфосини қабул қилишга қарор қилдим. Биз коррупцияга қарши курашимизда тўхтамаймиз”, деб ёзган Перу президенти твиттердаги саҳифасида.

Иностроса октябрь бошида олий судда жиноий коррупциявий тўдани ташкил этгани гумони билан парламент томонидан ўз лавозимидан олинган. У ҳозир Испанияда бўлиб, Перу унинг топширилишига умид қилмоқда.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда йўлларини назорат қилиш учун иккита вертолёт сотиб олинади

ИИББ йўлларни вақтинча ҳарбий вертолётда назорат қилади. Кейинчалик ушбу мақсад учун махсус вертолётлар сотиб олинади. Ички ишлар вазирлиги йўллардаги вазиятни назорат қилиш ...

Жорий йилнинг январь – август ойларидаги инфляция даражаси маълум қилинди

2018 йилнинг август ойида товар ва хизматлар нархлари даражаси ўртача 0,3%га ошди (январь ойида инфляция 2,7%, февралда 1,1%, март ойида 1,1%, апрелда 0,9%, май ойида 0,8%, ...

Жиззахда мактаб таъмири учун пул бермаган олтинчи синф ўқувчиси ўз жонига қасд қилишга уринди

Жорий йилнинг июнь ойида Жиззах вилоят Зомин тумани Даштобод шаҳридаги 50-мактабнинг 6-синф ўқувчиси Э.С. онасининг маълум қилишича, ўз жонига қасд қилишга ...