Ўзбекистонда 2018 йил 16 ноябрдан табиий газ нархи оширилиши кутилмоқда

Ўзбекистонда табиий газ тарифлари 2018 йилнинг 16 ноябрдан ошиши кутилмоқда. Бу ҳақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган ҳукумат қарори лойиҳасида келтирилган, дея хабар бермоқда «Turon 24» нашри.

Фото:МИА «Казинформ

Қарорга кўра, газ ҳисоблагичлари ўрнатилган хонадонлар учун табиий газ нархи 16 ноябрдан 10 фоизга ошиб, бир куб метр учун 320 сўмга тенг бўлади. 2019 йил 1 июндан бошлаб эса 350 сўмга кўтарилади.

Газ ҳисоблагичи ўрнатилмаган хонадонлар учун 16 ноябрдан янги нарх 553 сўмни ташкил этади. 2019 йил 1 июндан эса 605 сўмга кўтарилади. Лекин уларнинг уйни иситиш учун ишлатган газ ҳажми 320 сўмдан ҳисобланади.

Корхона ва ташкилотлар учун эса газ нархи 16 ноябрдан бошлаб 600 сўмни ташкил этади. 2019 йил 1 июндан эса газ нархи яна 50 сўмга ошиб, 650 сўмга тенглашади.

Бунда ғишт, асфальт, цемент ва бошқа бир қатор қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар, ресторан ва кафелар (меҳмонхоналардан ташқари) ва иссиқхоналар учун табиий газ нархи 1000 сўм қийматида қолади. Лекин ушбу корхоналар энергия тежовчи технологиялар ва ускуналар ишлаца, улар учун газ нархи 16 ноябрдан 600 сўмга тушади. 2019 йил 1 июндан эса 650 сўмга тенг бўлади.

Автомобильларга газ қуйиш шохобчалари учун табиий газ нархи ҳам 800 сўм қийматида қолади.

Бундан ташқари, 2019 йилдан бошлаб тажриба сифатида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида хўжаликлар учун табиий газ истеъмоли базавий нормаси жорий этилади. Базавий норма хусусий турар жойига эга абонент учун иситиш мавсумида ойига 1000 куб метр қилиб белгиланади. Бошқа вақтда эса норма ойига 250 куб метрга тенг бўлади. Табиий газ истеъмоли нормадан ошиб кетган қисмига тариф 20 фоиз қимматроқ бўлади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ozoddayjest: тошкентдаги тунги клублар фоҳишаларнинг хуфия масканига айланган

  Тошкентда “қўшмачилар ва фоҳишалар маскани” бўлган тунги клубларни ёпиш сўралмоқда. Милицияга ишга кирмоқчи бўлган спортчи қиздан 2500 доллар талаб қилинди. Масжид ...

Nasa ернинг 20 йиллик ўзгаришларини намойиш қилувчи лавҳа эълон қилди

Американинг фазовий тадқиқотлар билан шуғулланувчи NASA агентлиги YouTube саҳифасига Ердаги иқлим ўзгаришларини кўрсатувчи анимация ролигини жойлаштирди. (more…)

Қўшработ тумани қозиларига мурожаатнома

Қўшработнинг тошдан қаттиқ кўчалари Олимжон Аҳматов  ва Дурдона Нажмиддиновалар ёш оила бўлгани, яқин ойларда турмуш қуриб, гўзал ҳаётнинг нашидаси билан завқ- шавққа тўлиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400