Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими Бахтимурод Каримов вазифасидан озод этилди. Бу ҳақда “Turon24” нашри хабар берди.

20 октябрь куни Халқ депутатлари Олтинкўл туман кенгашининг навбатдан ташқари ўтказилган сессиясида ушбу масала кўрилган. Олтинкўл туманига Назиржон Ўринбоев вақтинчалик ҳоким этиб тайинланган.
Назиржон Ўринбоев 1966 йилда шу туманда туғилган. Маълумот олий. У маҳаллий ички ишлар тизимида анча вақт хизмат қилган.
Назиржон Ўринбоев ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Андижон вилояти “Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамияти раисининг ўринбосари сифатида фаолият юритиб келган.