Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ўзгариши кутилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди, дея ёзмоқда ЎзА нашри.

Унга кўра, 2018-2019 йилларда тарифлар ва нархлар ўзгариши жадвали белгиланмоқда.

 

Табиий газнинг тарифи (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, 1 куб метрига):

 

ҳисоблаш асбоблари бўлганида аҳолининг коммунал маиший эҳтиёжлари учун:

 

– 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб — 320 сўм;

– 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб — 350 сўм;

 

овқат тайёрлаш ва иссиқ сув таъминоти учун:

 

– 2018 йилнинг 16 ноябридан бошлаб — 553 сўм;

– 2019 йилнинг 1 июнидан бошлаб — 605 сўм;

 

Электр энергиясининг нархи (ҚҚС ҳисобга олинган ҳолда, 1 кВт соати учун):

 

– 2018 йил 16 ноябрдан — 331 сўм (ҳозирда 228 сўм);

– 2019 йил 1 июндан — 370 сўм;

 

Автобензин ва дизел ёқилғиси:

 

– Аи80 маркали автобензин — 4000 сўм/литр;

– Аи91 маркали автобензин — 4500 сўм/литр;

– дизел ёқилғиси — 4800 сўм/литр;

– ЭКО маркали дизел ёқилғиси — 4900 сўм/литр;

 

2019 йилнинг 1 январидан бошлаб эксперимент тариқасида Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида аҳоли томонидан электр энергияси истеъмолининг базавий нормаси ойига бир абонент учун 300 кВт.соат қилиб белгилаш таклиф қилинмоқда. Бу ҳолда базавий норма доирасида истеъмол қилинган электр энергияси ўрнатилган тариф бўйича, нормадан ортиғи 1,2 карра қимматроқ нархда ҳисоб-китоб қилинади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бузовада тинч аҳоли дафн этилган оммавий қабр топилди

Украина пойтахти Киев шимолида жойлашган Бузова қишлоғидаги ўнлаб тинч аҳоли вакилларининг жасадлари кўмилган оммавий қабр топилди. Бу ҳақда Дмитровка қишлоғининг раҳбари ...

Ўзбекистонликлар россияда 15 кун рўйхатдан ўтмасдан юришлари мумкин

Ўзбекистон фуқароларининг Россияда рўйхатдан ўтмасдан қолиш муддати 7 кундан 15 кунгача давом этади. Россияликлар ҳам Ўзбекистонда худди шундай режим билан юришлари мумкин. ...

Президент ўзининг портретларини идораларга осиб қўймасликни сўранди

Қирғизистон президенти Садир Жапаров ўз портретини ҳукумат бинолари ёки идораларига осиб қўймасликни сўранди. Бу ҳақда президентнинг матбуот котиби Галина Байтерек маълум ...