Ўрисдан ўзилмай туриб, ўрисга илашдик

Кошки, шовунизм билан, айниқса, бугун улар заҳарланмаган бўлса…

Катта қадамлар…, катта фалокатни  ва Путинизм ботқоғини ўртасига олиб бормас эканми, бизни?!!

Мана ўтмишдаги сотқинликларнинг ҳеч бир шаклда очиқланмай келиши, Ғофур Ғулом, Абдулла Қаҳҳор ва яна минглаб Зиёли Сотқинларнинг  номлари қизил чизиқ билан ҳеч бир шаклда очиқланмай келишидек ишлар ҳам, биз ҳеч қачон мустақил бўлмай келаётганлигимизни билдиради!

Фото:

Бизнинг орамизда бир гап юради:

«Сотқин ва мафкура қуллигига хизмат қилган Номларнинг орқасида болалари бор» эмиш.

Хўш!!!

Тўрт-беш сотқинларнинг болалари (уларнинг юрагида фидоийларга нисбатан доим яширин кин сақланиб келинмоқда) ҳимоя остига олинади-ю, бутун бир халқнинг тақдири масаласи жимжитлик, мавҳумлик, зимистонлик қаърига отилиб, яшайвериладими?!

Биримиз

Сотқин ва  мустамлака мавкурасининг ашаддий ҳарбийси бўлган Чекист (қабр тошига ҳам,айнан ёзилган) қабрини шунчаки осиб қўйган эди. Унинг номини, ифлослигини билган бир опамиз олдиндан ҳимоя қилиб чиқибди. Шунчаки, сурат осилган эди, халос!  Аслида,миллион- милион аҳолининг суякларини хандакларга отишда шу одамнинг «катта» хизмати бор. Қабрини бетонлаб, шуваб қўйишибди.Унинг қабрини ҳам, бузиб ташлаш лозим. Хоинларнинг қабрини ҳам очиқлаш айб эмиш? Унда уйингизга олиб бориб яшириб қўйинг!

(Опани айтишича баландпарвоз гапларим ўзимга сийлов эмиш. Баланд Ўзбекни энангникига тиқди бу Фалонча  «бек» эрларинг!!! Яна бу ишлар тўхтамаяпти…)

Ўтлаб кетдим…

Бугунги гапимиз Путинизм хавфи тўғрисида эди.

Ҳой, эркаклар!!!

Миллатни  ўйланг,аввало!!!

Бўлмаса, Аёллар белига белбоғ тақади!!!

Ўйланг!!!

Бир -биримиз билан урушиш керак эмас! Анвар Назирдек миллатсевар йигит ўз юртига, Ватанига содиқ.У бўлажак хавфдан хавотирларини ўртоқлашмоқда! Кейин чет элга қочиб бориб гапиргани ҳам йўқ! Биз шундай қилишимиз керак-ки,энг юқори,холис  Бутун Жаҳон Фанлар Академияларининг фикрларини,ўша жароённинг бўлажак ишларини омма билан баҳамжиҳат, муҳокама қилиб боришимиз керак!

Элимиз ҳам юртимизда нималар бўлиши мумкинлигини, бўлажак ютуқ ёки фожиалар нималардан иборатлигини аниқ фикрлар билан билиб бориши керак. Бизнинг ишимиз АЭСга алоқадор олимларни, мутахасисларни топиб уларнинг фикрини,интернетга жойлашдан иборат. Керак бўлса, бутун дунёни жалб қилишимиз лозим.Таржима қилиш керак! Бир -биримизни муҳим ўзгариш олди-да ҳақорат қилаверишдан фойда йўқ!

Жипислашмоқ керак!! Бизга руслар айёрлик қилганликларини ҳам кўздан қочириш керак эмас!!!

Албатта, уларнинг етук мутахисисларини тан олиш керак. Лекин шпионлик, ичидаги қораликни бизга қилишларига асло йўл қўйиб бўлмайди! Сиёсатида тажаввуз элиментлари етарли уларнинг! Бизни бу баҳона билан бизга яна илакишиши ҳам ўта хавфли! Имкониятларни жуда чуқур ўрганиш керак! АЭС орқали бизга кўп ташвишлар олиб келиши ҳам мумкин, эҳтимоли катта.

Буюк хавф бу!!!

Буюк энергиянинг буюк хавфи!!!

ГЭС лар бизнинг электрга бўлган талабимизни қондиролмаётган экан. АЭС қурилиши арзон ва катта энергия экан. Буни ҳам эътиборга олишимиз керакмикан…

Хуллас, кўп  ўйлаш ва ўрганишга эҳтиёжимиз бор!!!

Гулзамон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳукумат ўзбекистонлик ишчиларни хорижга юборишни авж олдирмоқда

“Ўзбекистон меҳнат муҳожирларини Германия, Қозоғистон ва Уммон Султонлигига ишга йўллаш масаласини кўриб чиқмоқда” –деб хабар беради BBC Uzbek нашриёти. (more…)

Прокурорнинг ваъдасига ишониб ўзбекистонга қайтган қидирувдаги диндорлар аэропортда қўлга олинди

Ака-ука Аброл ва Шуҳрат Дўсмуҳаммедовлар Тошкент аэропортида. 2018, 28 май. Беш йилдан буён қидирувда бўлган тошкентлик ака-ука Аброл ва Шуҳрат Дўсмуҳаммедовлар қамалмаслиги ...

Бўлинганни бўри ер…

Болалигимда қишлоғимизда оёқ кийимлари ишлаб чиқариладиган фабрика ишга тушган эди. Халқ тилида “Обувной” деб номи чиққан бу фабрикага бизнинг ва атрофдаги қишлоқлардан ...