Атиргулнинг фойда ва зарарлари

Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли,

руҳшунос олим, халк табиби, “МАЛҲАМ” халқ табобат маркази раҳбари.

АТИРГУЛНИНГ ФОЙДА ВА ЗАРАРЛАРИАтиргул хидланса дил қувват олар

Мияни куч билан урар ва ёпар.

Бироқ заифларда қўзғар аксириш,

Яна тумов-назла албатта кўпар.

Атиргул раъногулдошлар оиласига мансуб, буйи 60-125 см га етадиган бутасимон ўсимликдир.

Поялари бир нечта, шохланган, тиконли (шохлари хам тиконли). Барглари ток патли мураккаб бўлиб, поя ва шохларида банди ёрдамида кетма-кет ўрнашган. Барглари беш-етти, тухумсимон ёки элипссимон ништарсимон, аррасимон қиррали қизил, тўқ қизил, пушти ёки ок рангли, йирик, хушбуй гуллари якка-якка ёки 2-3 тадан поя ва шохларида жойлашган. Гулкосача барги 5 та , гултож барглари кўп сонли, меваси гул ўрнида хосил бўлган ширали сохта мева.

Атиргул турлари ёввойи холда учрамайди. Қрим вилояти, Краснодар ўлкаси, Молдавия, Грузия, Озарбайжон, Тожикистоннинг айрим туманлари ва Ўзбекистоннинг барча туманларида эфир мойи олиш учун қизил атиргул билан Франция атиргулининг чатиштирилган тури ўстирилади. Кўп навлари манзарали ўсимлик сифатида экилади. Йилнинг иссиқ фаслларида ховли, гулзор, кўча четларида турли рангда очилиб турган атиргулларга назар солган кишининг беихтиёр бахри-дили очилади.

 Агар шу онда унинг хушбуй ифоридан бахраманд бўлсангиз, аъзойи баданингиз яйраб кайфиятингиз кўтарилади.

Шу атиргулнинг шифобахш Хусусиятлари тўғрисида тўхталиб ўтсак: гул барги таркибида 0,09-0,24 фоиз эфир мойи бор. Эфир мойи 50-60 фоиз гераниол, 10 фоизгача нерол ва бошка терпеноидлардан ташкил топган. Аммо бу фусункор гулнинг доривор хусусиятлари хакида нималарни билишингиз хакида ўйлаб кўрганмисиз? Келинг яхшиси қуйидаги маълумотларга эътибор берайлик:

Аслида атиргулнинг ер юзида 250- 300 тури мавжуд бўлиб, жонажон Ўзбекистонимизда унинг 19 дан ортик тури ўстирилади. Хушманзара ўсимлик сифатида ўстириладиган бу ўсимликнинг бир канча турлари умумий атиргул номи билан аталади. Ёввойи холда ўсадиган турлари эса раъно, наъматак, қирқ оғайни каби номлар билан юритилади. Ўзбекистонда атиргул апрель ойидан бошлаб ноябрь охиригача очилиб туради. Иссикхоналарда йил бўйи очилиб турганини кўриш мумкин.

Табобатда унинг гулбарги ва эфир мойларидан фойдаланилади. Ушбу мой жуда кимматбахо бўлиб, чорак кг атиргул мойи олиш учун бир миллионга якин гул япроғи керак булади. Атиргул мойларининг шифобахш хусусиятлари хақида Ибн Сино хам асарларида тухталиб утган. Жумладан, «Тиб конунлари» китобида атиргулнинг қуйидаги хусусиятларини қайд этган:

1. Атиргулнинг асал билан тайёрланган гул мураббоси меъда сусайишининг олдини олади, овкат хазм бўлишида самарали доривор хисобланади.

2. Доривор гулбаргларини қайнатиб, сиқиб ташламасдан шишларга боғланса, уларни қайтаради. У яна сарамаснинг тузалишига ёрдам беради.

3. Атиргул ва узум шарбати қайнатилиб милкларга суртилса, уларнинг мустахкамлиги ошади. Шу билан бирга қулоқ оғригига қўлланса хам яхши самара беради.

Ширасини кўзига томизса киши,

Қовоқдан кетади мижжалар шиши.

Бошингга боғласанг янгисин агар.

Бошингдан кетади бошинг оғриши.

Атиргул Шарк халқлари табобатида қадим замонлардан кенг микёсда қўлланилиб келинган. Бу ўсимликнинг гулбаргидан тайёрланган мураббо ва гулқанддан хам кўплаб дардларга шифо сифатида фойдаланилган. Жумладан: офтоб уриши, дармонсизлик, сурункали ва ўткир йўтал, камконлик, ич кетиши каби касалликларда кони шифолиги исботланган.

Қизилгулдан олиб, қайнатиб агар,

Оғизни чайкасанг, фойдаси тегар.

Тишларинг мустахкам бўлади бешак,

Милклар дарди ундан бошини эгар.

ёки

Истеъмол қилинса агар атиргул,

Юрагу ўпкага-ю жигаринг тугул.

Буйракка, ингичка тўғри ичакка

Яна қон туфлашга фойдадир буткул.

Кейинги пайтларда замонавий тиббиётда хам атиргул мойининг шифобахш хусусиятлари кенг кўламда ўрганилди. Унинг ўпка яллиғланиши, шамоллаш Билан боғлик йирингли хасталиклар яхши самара бериши аникланди. Бундан ташкари, у шиллик пардаларни ташки таъсирлардан, бронх мушакларини спазм, яъни буғилишдан хам сақлайди.

 

Қайнатма сувидан ичилса хар он,

Бу сувдан кетади танда хафакон.

Юрак заифлиги, кўнгил айниши,

Мазкур аъзолардан кетади равон.

Олимларнинг аниқлашича, қизил ва оқ атиргуллар айрим жихатлари билан бир-биридан ажралиб турар экан. Уларнинг фаркли томонлари қуйидагиларда намоён бўлади:

Кизил атиргулнинг гулбаргларида катехин, кварц етин, цианин каби моддалар мавжуд бўлиб, булар ич кетишида, меъда-ичак йўлларининг яллиғланишида ва шу каби ўпка касалликларида қўлланилади. Унинг мойидан томок оғриғи ва милкларни даволашда фойдаланилади. Милкларни даволашда қўлланиладиган дамламани уй шароитида хам қўллашингиз мумкин. Бунинг учун кизил атиргул гулбарглари эзилиб, суюк холга келтирилади. Тайёрланган беш-ун грамм суюклик устига икки юз грамм микдорда қайнок сув куйилади ва дамлаб қўйилади. Хосил булган дамлама ёш болаларга икки кунлик меъёр сифатида катталар учун бир кунлик меъёр хисобланади.

Ок атиргулнинг гулбарглари таркибидаги смола (катрон) ва шиллик моддалар ични юмшатувчи ва гижжа хайдовчи хусусиятга эга. Дори тайёрлаш саноатида атиргулнинг мойидан тайёрланган суюлик кўпгина дориворларнинг таъми ва хидини яхшилашда қўлланилади.

Янги гулбаргидан олинган шира,

Агар куритилса сояда, кора.

Мижжа шиши, яна кон туфлашга-ю,

Меъда учун яхши даводир сара.

Эфир мойидан Болгарияда тайёрланган доривор препарати-роза нол спазмга карши таъсирга эга бўлиб, буйрак, ўт пуфаги, қовуқ хамда сийдик йўлларида учрайдиган тош касалликларини даволашда ишлатилади. «Малхам» Халк табобати маркази ходимлари йигирма беш йиллик тажрибаларига асосланиб беморларимизга атиргул баргларидан кўшимча доривор гиёхлар кўшиб ажойиб «Қувват дори» тайёрлаб келаётирлар. Бу дори инсонлардаги чарчокни олади, кайфиятини кўтаради, жисмоний ва аклий иш кобилиятларини оширади.

Ушбу тайёрланган «кувват дори»ни кон босими баланд беморлар марказдаги шифокорларнинг тавсиялари билан истеъмол килсалар, максадга мувофик булади. Мурожат учун телефон ракамларимиз +998-91-611-0-611

А тиргул ёгидан ичса хар одам,

Меъдада яллиги берганда алам.

Ёки ичакларда яраси булса,

Ёхуд санчик булса, беради бар хам.

Тайёр гул ёғини тайёрлаб қўйилса фойдаси каттадир. Айникса куйганда кадри билинади:

Гул ёгидан агар олсахар одам,

Тухумнинг окига ушиб уша дам.

Оловдан куйганга суртилса агар,

Ё охак текканга, фойдаси хам дам.

Бундан ташкари гул ёғидан қуйидаги касалликларга ишлатиш мумкин:

Муракка кувватга эга гул ёги,

Кулокка томизса кетар огриги.

Огизга олиниб чайилса агар,

Тиш огриги тухтайди чайкалган чоги.

Хулоса килиб айтганда, табиат бағрида ўсадиган хар бир гиёх инсонлар учун бекиёс неъмат хисобланади. Шунинг учун бу неъматларни асраб-авайлашимиз, турли таъсиротлар остида йўқ бўлиб кетишининг олдини олишимиз, хар хил турларини экиб парвариш килишимиз мухим.

Қувватлар бақувват бўлади доим,

Рухлар куч олиб, ишида қоим.

Юракка хурсандлик бахшида айлар

Ва лекин ичингни қилар мулойим.

 

Фойдаланилган адабиётлар;

А.Н.Саттаров Т.Р.Абдурахманов “Дардинга шифоман”.

Х.Зохидий “Шифо хазинаси”.

М.Хасаний “Садолардан чиккан даволар”.

М.Набиев, А.Иброхимов “Шифобахш неъматлар

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда хавфли юқумли касаллик тарқалмоқда

Халқаро эпизоотик бюронинг расмий маълумотларига кўра, 2017 йил мобайнида дунёнинг кўпгина мамлакатларида, шунингдек, Ўзбекистон билан чегарадош ҳисобланган Қозоғистон, ...

Шуҳрат абдураҳмонов: “бугун менинг қўлимда власть! икковингни сўяман”

Ижтимоий тармоқда Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг корхона-ташкилотлар раҳбарлари билан ўтказган йиғилишда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Авазбек ...

Газланган ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш саратонни келтириб чиқариши мумкинлиги аниқланди

Ширин газланган ичимликларни ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш саратон касалликлари ривожланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда the BMJга таяниб "Кун.уз" нашри ёзмоқда. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400