Каттақўрғонда ечинтирилган аёл жиноят устида қўлга олинган

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида гумонланувчи аёлни қип-яланғоч ечинишга мажбур қилган ва буни видеога туширган ички ишлар органи ходими билан боғлик можародан кўпчиликнинг хабари бор. Сўнгги маълумотларга кўра, ушбу ечинтирилган аёл ўғли билан биргаликда ўғирлик билан қўлга тушган. Бу ҳақида «Дарё» нашри хабар бермоқда.

Айни пайтда ушбу аёлнинг жиноят иши Оқдарё туман ИИБ томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Сўнгги маълумотларга кўра, ўғирлик Каттақўрғонда бўлган. У ердаги ИИБ билан бўлган ҳолат сабаб тергов иши Оқдарё туман ИИБ томонидан олиб борилмоқда.

Аёлнинг жиноят ишига униинг ўғли қайдаражада алоқадорлиги ҳозирча номаълум.

«Дарё» мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИБнинг расмий баёнотини кутиб қолади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Муаллимлар куни муборак бўлсин!

Hurmatli Öqituvchilar va murabbiylar! Sizlarga 1-okryabr Öqituvchilar va murabbiylar kuni bayrami bilan chin qalbimizdan tabriklaymiz. Sizlarga mustahkam soğlık,  ...

Қирғиз депутатлари: президент ва спортчилар хорижда қирғиз қалпоқ кийиб юрсин

Қирғизистон парламенти депутатлари “оқ қалпоқ” бош кийимини мамлакатнинг бошқа миллий рамзлари – давлат байроғи, герб ва гимнга тенглаштиришни таклиф қилишди. Қонун лойиҳаси ...

Андрей кубатинга озодлик!

Андрей Кубатин 130 йил ўриснинг қош –қовоғиға қараб яшадик. 130 йил ўрис кечмиши, адабиёти, саънати, маъданиятини...улуғлаб яшадик. 130 йил Тангрини тан олмай яшадик. ...