МEҲРОБДАН ЧАЁН- ХАЙРИХОҲ БИР ОДАМ

Раъно ичкарига қайрилмасдан боқчаға махдум кирди ва ташқарини чақирди:


— Марҳамат Шаҳидбек, марҳамат!
Раъно ичкарига кишири билан домланинг орқасидан ҳарсиллаган, гурсиллаган элли ёшлар чамалиқ семиз бир киши кўринди. Кўк салласи манглайининг усти билан ўралиб, ўсиқ қоши қовоғиға ётқан бу бекнинг белидаги кумуш камари бениҳоят ўсиб тушкан қорнини юқориға кўтариб туриш вазифасини адо қилар эди.
Eшик остида Шаҳидбек билан махдум ораларида онглашилмаслиқ юз берди:
— Сиз юринг!
— Сиз юринг!
— Мен рози!
— Адабсизлик бўлади-да, хррр?
Ортиқча такаллуфни Шаҳидбекнинг ўзи қабул қилса ҳам гўшти қабул қилмас эди. Такаллуфланиб ўлтурса борған сайин ўзига беҳузурлик ортар эди. Шунинг учун махдумнинг олдиға тушиб жўнади ва йўл устида “Мирзо Анвар ҳам келган экан, хррр?” деб қўйди.

Анвар уларни қарши олди, суфага чиқдилар. Шаҳидбек Анвар билан энтика-ентика кўрушкач, жой кўрсатилмасданоқ суфанинг тўриға ўлтуриб олди. Чунки зинадан чиқишда анча эзилган, такаллуфгача кутишка тоқати қолмаған эди. Фотиҳадан сўнг ўлтурган ерида уст тўнини ешди, белидан камарини олиб ёниға қўйди, салласини чиқариб ёстиқнинг устига ташлади ва рўймоли билан маглаёдағи терларини артиб ўзини елпиди:
— Хўб саломатмисиз, мирзо, хррр?
— Шукур, ўзларидан сўрасақ?
— Алҳамдулиллоҳ.
Сўнгра махдум Анвардан ҳол сўради:
— Бир оз кечикдингизми, Анвар?
— Зарурроқ ишлар бор эди.
— Сармунший қазо қилиб, — деди Шаҳидбек, — ҳамма оғирлиқ сизнинг устингизга тушкан бўлса керак, мирзо, қхрр?
— Шундай, — деди Анвар, — лекин баъзи вақт вилоятларга ошиғич юбориладирған нома ва фармонлар чиқиб қоладир. Шундай кезларда ҳатто тунаб ишлашка ҳам тўғри келадир.
Шаҳидбек қайта бошдан манглайиға терилиб қолған терларини артди:
— Иложи йўқ, иложи йўқ?
Анвар ер тегидан махдумга кўз қирини ташлағач, ўрнидан туруб тўнини ешди ва зинага бориб кафшини кия бошлаған эди, махдум буюрди:
— Ичкарига кириб, хабар олинг, таом тайёр бўлған бўлса, олиб чиқсангиз ҳам маъқул.
— Хўб.
Анвар ичкарига кетди. Унинг орқасидан кузатиб турған Шаҳидбек махдумга қаради:
— Мирзонинг тарбиянгизда келганига кўб бўлған чиқар?
— Қарийб ўн тўрт йил.
— Ўз фарзандларидек бўлиб қолған-да?

— Ундан ҳам афзал.
— Ожизалари ҳам етиб қолған бўлса керак?
— Иншооллоҳ.
— Худо ёш берсин, — деди Шаҳидбек, — мирзони ўзларига домод1 қилсалар ҳам бўлар
экан, хррр?
— Ушбу мулоҳазамиз ҳам йўқ эмас, — деди махдум. — Модомики болани ёшлиғидан оз фарзандимиздек парвариш қилдиқ, эндиликда ўзимизга домод ҳам бўлсин, деб ожизамизми сўратғучи кўб олий насаб хонадорлардан қатъий назар қилиб келамиз?
— Баракалла, — деди Шаҳидбек, — асли инсоф шудир? Иккиланчи, домодлиқ учун насабдан илгари илму адаб, фазлу камол лозимдирким, бу ҳам ўзларидан махфий эмас, қхрр?
— Ҳабба, — деди махдум кўзини қисиб, — биз ҳам шу гапларни мулоҳаза қилиб қолдиқ.
Шаҳидбек махдумнинг маҳалла аҳлларидан бўлиб, Худоёрхон закотчиларининг биридир. Мундан илгари Шаҳидбекнинг махдум билан унча яқинлиғи йўқ ва ҳатто ўзған йилларда маҳалла кишиларидан баъзиларини махдумнинг имоматига қарши қўзғатиб юрған эди. Домлар билан дўстлашиш тарихи эрса икки-уч кундан беридир. Чунки шу кунларда Анварнинг сармунший бўлиш эҳтимоли шаҳарнинг катта-кичиклари орасида сўзлашилиб қолди. Шу эҳтимол натижасида махдуннинг дўст ва душманлари ўйлашға мажбур бўлдилар. Жумладан, бизнинг Шаҳидбек махдум билан алоқасини тузатмаган ҳолатда Анвар мунший таъйинланиб қолса, бирар “фожиъа” бўлиш эҳтимоли бор эди. Шаҳидбек фикрича, гўё махдум Анварга:
“Фалончибек фалон вақтда менга мундай адоват қилған эди. Энди фурсат келганда сен уни закотчиликдан бекор қил”, деб буюрар, Анвар ҳам устозининг сўзини ерда қолдирмай сармунший бўлған кунидаёқ Шаҳидбекни хизматдан бўшатдирар эди?
Шаҳидбек Анварнинг сармунший бўлишини, табиъий, хоҳламас эди. Аммо Анварга қарши бир иш қилиш кучига ҳам молик эмас эди. Гарчи, ҳозирда Анварнинг сармунший белгиланиши бир эҳтимол бўлса ҳам, Шаҳидбек ҳар эҳтимолга қарши чора кўриб қўймоқчи бўлди. Мундан уч-тўрт кун илгари махдумга яқинлашиш андишасида аввало унга иқтидо қилиб намоз ўқуди (илгари махдумнинг орқасида намоз ўқумас эди). Ҳуфтан намозидан кейин ҳалқага кириб
махдумнинг тиловатига соеъ бўлди. Иккинчи кун эрталабки намоздан сўнг махдумга салом берди ва ундан аҳвол сўраб: ? “Eшитиб жуда хурсанд бўлдим, ҳар начук сармуншийнинг ўз кишиларимиздан бўлғани яхши; бу тўғрида ўрдалиқ оғайниларға илтимос ҳам қилиб қўйдим” деди. Махдум ўз ишида қанча пишиқ бўлса ҳам, лекин дўст билан душманни ажратолмас, яна тўғриси — неча йиллик адоватларни икки оғиз ширин сўз ёки беш пул манфаат эвазига унутиб
юборғучи эди. Бунда ҳам шундай бўлди: “Баччаталоқ адоватни ташлаб шайтонға ҳай берибди.
Анварнинг сармунший бўлишиғи сўюбиндир, шайтони зўр бўлса ҳам инсофи чакки эмас”, деб Шаҳидбекка дўстона муомала қилди ва Анварнинг иши тўғрисида билганини сўзлади; ҳали аср намозиға чиққанда яна Шаҳидбек билан учрашиб сўзлашди ва Анвар “аҳмоқ”нинг бу ишка норозилиғидан шикоятланди. Шаҳидбек бир оз ўйлағандан кейин: “Мен ўзим мирзо Анвар билан бир сўзлашай бўлмаса?” деди. Чунки башарти Анвар бош мунший бўлиб қолса ва бунда ўзининг ҳам иштироки бўлса албатта? ҳа-дея. Шу мулоҳазада Шаҳидбекнинг кўзи аллақанча жойларни кўриб олди.
— Мирзонинг уйда бўлиш вақтини айтсангиз, ўзим олдиға кирар эдим, — деди.
Анвар “бекор гап, анчайин бўлмағур гап”, деб махдумнинг бу тўғридағи саволларига аҳамиятсизгина қилиб жавоб берар ва шунинг учун махдум ҳам бу кунгача масалага ишончсиз қараб келар эди. Алҳол эрса бу гап бутун Қўқон халқи оғзида сўзланиб қолди ва бунинг устига Султонали мирзо махдумнинг жиддий илтимос ҳам қилиб кетди. Шу сабабларга биноан махдумнинг назарида Анварни кўндириш масаласи жиддийлашкан ва Шаҳидбекнинг ҳалиги сўзидан кейин ўз ёниға кўмакчилар, кенгашчилар олиш лузумини ҳам ҳис эткан эди. Шу мулоҳаза билан Шаҳидбекнинг ҳалиги таклифини маълмамнуният қабул қилди:
— Ҳабба? алҳол Анвар уйга келган бўлса керак; лозим топсангиз мен билан бирга марҳамат қилингиз, — деди.
Шаҳидбек Анвар билан сўзлашкали ва уни кўндиргали келгандек кўринса ҳам аслида ғаразсиз одам эмасдир.

Абдулла Қодирий

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Воҳид абдуллаев

АБДУЛЛАЕВ Воҳид Абдуллаевич (1912.15.5 -Самарқанд -1985.30.7) -адабиётшунос. Ўзбекистон ФА академияси (1966), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1973). Филология ...

Қамоқ

13. ҚАМОҚ «Ёрмозор» мавзиъида шаҳар қўрғониға тиралиб со-линған ўрда. Ўрда дарбозасининг саҳни ботмонлаб ҳисобланған мевазор бўлиб, бунда олма, ўрик, нок ва тут ёғочлари ...

Бўтакўз (биринчи боб)

Булокдан эндигина ярим челак сув олган ҳам эдим-ки, дашт бўйлаб кучли қийқириқ янгради: — Ҳе-ей-ей! Академик, тумшуғингга туширама-ан! Мен қулоғимни динг қилиб, тошдай қотиб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400