Қамчиқ довонида пиёдани бир неча машина босиб кетди

22 октябрь куни тунда Наманган вилояти Поп тумани Қамчиқ довонида номаълум ҳайдовчи уриб юборган пиёдани, сўнгра яна бир неча машина босиб кетган. Бу ҳақда “Соф.Уз” нашри  туман ИИБ маълумоти асосида хабар қилди.

Ушбу ҳодиса натижасида Андижон вилояти Жалақудуқ туманида яшаган 41 ёшли Эркин Эргашбоев вафот этган.

«Ҳозирча қидирувдаги шахс топилгани йўқ. Ҳозирда кузатув камералари ёзувлари текширилмоқда. Бу қийин жараён, пиёдани машина уриб юборган, бошқа машиналар эса уни пайқамасдан яна босиб кетган. Биринчи машина ҳайдовчисини қидириш ишлари олиб борилмоқда», – деди суҳбатдош.

Бўлимдан қўшимча қилинишича, айни пайтда ишга икки автомобиль ҳайдовчилари жалб қилинган. «Ёзувлардан биз ўша куни ўтган автомобилларни аниқлаяпмиз ва улар ҳақидаги маълумотларни Андижон, Фарғона ва бошқа ҳудудларга юбораяпмиз», – деди Поп туман ИИБ вакили.

Ўзбекистон ИИВ ҳодиса гувоҳларидан туман ички ишлар органлари бўлимларига мурожаат этиш ёки 102 рақами орқали қўнғироқ қилишни сўрамоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Аниқ таклифлар бўлмагач… ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат йўллади

Фото: SugdNEWS (more…)

Мақсуда ворисова:қасам билан ҳосил кўпаядими?

Мамлакатимизда аҳоли фаровонлигини таъминлаш, муносиб ҳаёт шароитларини яратиш, жамиятимизда демократик тамойилларни татбиқ этиш учун изчил, тизимли ишлар олиб борилмоқда. ...

Ўзбекистонда авторақамлар – порасиз бериладиган бўлди

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси муҳокамаси – regulation.uz сайтига автомототранспорт воситаларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг янги механизмини белгилаб берувчи ...