Тула полициясининг ўзбекистонлик мигрантларга муносабати танқид остига олинди

Ушбу ҳудуддаги полициянинг катта текшируви вақтида икки юзга яқин мигрант узун колонна сифатида туришга мажбурланди. 

МК маълумотларига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари – РФ ИИВ бошқармаси, «ОМОН», «СОБР», Росгвардия ходимлари – бозорга туташ кўчаларни текшириб чиқишди, дея  “Кун.Уз” нашри хабар бермоқда.

Хусусан, Пирогов ва Каминский кўчаларида улар Осиё республикаларидан келган мигрантларни жиддий текширувдан ўтказишди. Одамлардан ҳужжатлар, рўйхатга олинганлик тўғрисида маълумотномалар ва ишлаш учун патентларни кўрсатиш талаб қилинган.

Таъкидланишича, 200 киши узун колонна сифатида турғазиб қўйилган, у дақиқа сайин узайиб борган. Миграция қонунчилигининг бузилиши бўйича текширувлар давом эттирилган.

Бутун бозор ҳудуди тўсиб қўйилган.

Шу билан бирга, Тулада мигрантларни оммавий қўлга олиш ва ушланганларни узун колоннага олиб кетаётган куч тузилмаларининг ҳаракатлари ижтимоий тармоқларда танқид остига олинди.

Тула области Ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, рейдлар ўтказишга ўз ота-оналари ишдан қайтишини кутиб ўтирувчи, мигрантларнинг турли ёшдаги фарзандлари сақланадиган жой ҳақидаги маълумот сабаб бўлган. Маълумотларга кўра, ушланганларнинг аксарияти Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг 16 фуқароси Иркутск аэропорти орқали Россиядан чиқариб юборилганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бозор қиймати мавжуд активлар нега текинга берилиши керак?

“Angren Paсk” ХК АЖ устав капиталидаги давлат акцияларининг 25 фоизини "ноль" қийматда Россиянинг Николь-Пак компаниясига бериш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинибди. ...

Чустдаги мактабда ишлаган аёллар ўқитувчи эмаслигини айтмоқда

Аввалроқ Наманган вилояти, Чуст шаҳридаги 9-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиларини мажбурий меҳнатга жалб этилганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалганди.  Туман ҳокими ўринбосари ...

Ўзбекистон мигрантларга 1000 доллардан кредит ажратишга қарор қилди

Бундан ташқари "Ўзбекистон темир йўллари" республикадан ташқарига чиқаётган фуқароларга плацкарт ва умумий вагонларга темир йўл чипталари ҳамда иқтисодий класс авиачипталар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400