Президент порталидан келган жавоб хати

Сентябрь ойининг бошларида Президент порталига хат ёзувдим.
Жаноб Президент! Бу йил ногирон (лиги бўлган шахс)ларни давлат гранти асосида ўқишга олиш ҳақида қарор қабул қилинди ва бу қарор сабаб, мингга яқин ногирон олий таълим даргоҳларига ўқишга киришга муваффақ бўлишди. Шу билан бирга, ажратилган 500 дан зиёд ўринларга ўқишни хоҳловчи топилмай қолибди.


Сиздан илтимос, бу қарорга сал ўзгариш киритсангиз: биринчи гуруҳ ногиронларнинг фарзандлари ҳам давлат гранти билан инситут-у унверситетларига қабул қилинса. Сабаби, менинг икки қизим контракт асосида ўқишади, ўзим эса…
Ўтган йили биринчи қизим контракт асосида олийгоҳга кирган эди. Худога шукур, бу йил иккинчи қизим ҳам шартнома асосида ўқишга қабул қилинди. Хозирчалик бир амаллаб шартноманинг бир миллион сўмини тўладик ва шуни айтишим керакки, оиламиз ўқув контракти тўлайман деб ҳақиқий маънода – “қуриб қолди”!
Қизларим бўлғуси муаллимадирлар ва улар ўқишни битиргач мактабда ишлашади. Ваъда бераманки, қизларим бу ёрдамингизни ёш авлодга сидқидилдан таълим бериб қайтарадилар…
Шу хатни порталга юборгач, орадан уч кун ўтиб, хатим “Олий ва Ўрта таълим вазирлигига ўтгани”ни ҳамда мухокамада экани”ни билдим. Бу мухокама деярли бир ойга чўзилди ва ўтган хафта охирида портални очиб, “муаммо ҳал қилинди” деган ёзувни ўқидим.
Жавоб хатини ўқиб эса, хеч нарсага тушинмадим, очиғи.
Қорақалпоғистон Республикаси, Элликқалъа тумани, Элликқалъа ОФЙ,
Иқбол мавзесида истиқомат қилувчи Атабаев Қга
Сизнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Веб-сайти орқали келиб тушган мурожаатингиздаги таклиф учун миннатдорлик билдирамиз.
Сизга берилган жавоб хатидан норози бўлсангиз, биздан-да юқори ташкилотларга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга эканингизни маълум қиламиз.
Вазирнинг биринчи ўринбосари О.Абдурахмонов (имзо)
Азиз юртдошлар! Сиз бирор нарса тушиндингизми?

Муаллиф:Qadamboy Otaboyev 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«андижон-ўш» йўналишида қатновлар йўлга қўйилди

Бугун Ўзбекистон ва Қирғизистон Республикалари ўртасидаги яхши қўшничилик муносабатлари намунаси ўлароқ “Андижон-Ўш“ йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди. Бу ...

Миб ходимини уйига қамаб калтаклаган наманганлик талаба ҳибсга олинди

Жорий йилнинг 6 февраль куни соат 18:00 ларда Шўрариқ маҳаллада яшовчи Илҳомжон Эрматов алиментдан бўлган 32 760 000 сўм қарздорлигини ундиришга келган Мажбурий ижро ...

Тожикистонда туберкулёзга қарши курашга диндорларни жалб қилишди

Тожикистон соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) кўмагида ва Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда ...