Ангор

АНГОР — Сурхондарё  вилоятидаги шаҳарча. Ангор туман маркази.

Сурхон-Шеробод  водийсида,  Катта  Ўзбекистон тракти ёнида. Термиз шаҳридан 33 км шимоли-ғарбда  жойлашган.  Яқин  темир йўл станцияси Навшаҳардан 14 км олисда. Аҳолиси 14,1 минг киши (1995). Ангор  ариғидан  сув  ичади.  Саноат  корхоналарида  асосан  қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари  қайта  ишланади. 3 умумий таълим мактаби, 4 болалар боғчаси, туман  марказий  касалхонаси,  катталар поликлиникаси,  ўсмирлар  поликлиникаси,  пахта  ҳиссадорлик  жамияти,  туман давлат  ҳиссадорлик  машина-трактор парки  туман  бўлими,  савдо  пунктлари, 2 кинотеатр, 2 кутубхона, маданият уйи, аҳолига  маиший  хизмат  кўрсатиш  пункти бор.

Манба:ЎзМЭ

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарзандларим нарса сотишимни ёқтиришмайди. бундан ор қилишади

Рихсихон ая Нурмуҳаммедова 76 ёшда, Тошкент шаҳрида туғилган. Нафақага чиққан бўлишига қарамай, қарийб ўттиз йилдан бери сотувчилик қилади. Очиғини айтганда йўл “ёқасида” ...

Президент барча турдаги товарлар бўйича экспорт божхона божларини бекор қилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 декабрдаги фармонига биноан барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялаш бекор қилинди. ...

Ўзбек аёли паранжини қандай ташлади?

Ўтган асрнинг 20–30-йиллари Ўрта Осиё минтақаси аёллари тақдирида туб бурилиш ясади. Уларнинг турмуш тарзи, ижтимоий фаоллиги, жамиятдаги ўрни, ижтимоий хулқ-атвори тубдан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400