Депутатлар пропискасизни ишга қабул қилган мансабдорни жазолаш тартибини бекор қилишмоқчи

Депутатлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага олинмаган фуқароларни ишга қабул қилган мансабдорлар учун белгиланган маъмурий жазони бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини кўриб чиқишди. Бу ҳақда 24 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида сўз борган, дея хабар бермоқда  Turon24 нашри.

Айни пайтда қонун ҳужжатларида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискаси бўлмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан ушбу ҳудудларда яшаш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ қатор чекловлар мавжуд. Мазкур чекловларга риоя этмаслик фуқаролар ва мансабдор шахсларни маъмурий жавобгарликка тортиш учун асос ҳисобланади.

Маъмурий жавобгарлик Меҳнат кодексининг 80-моддасида, шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 223-2-моддасида аниқ белгиланган. “Ишга кираётган шахс вақтинча ёки доимий пропискасиз ёхуд турган жойи бўйича ҳисобда турмаган бўлса, ишга қабул қилиш рад этилиши мумкин”, деб ёзилган 80-моддада.

Депутатлар муҳокама қилган ушбу қонун лойиҳаси бундай чекловларни бартараф этишга қаратилган. Қонун лойиҳаси фуқароларнинг иш танлаш, Ўзбекистон ҳудудида эркин ҳаракатланиш бўйича конституциявий ҳуқуқлари, паспорт, билим олиш ҳамда ишга жойлашиш билан боғлиқ бошқа ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Депутатлар уни қабул қилишган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда дарахтларни кесиш тўловлар асосида амалга оширилади

Ҳукумат қарори билан Давлат ўрмон фондига кирмайдиган ерларда дарахтлар ва буталарни экиш, парвариш қилиш, кесиш ҳамда дарахтларни хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида низом ...

Давлат “тасарруфида”ги  ннтлар

                                                                 Академик Кабир Комилов раҳматлик собиқ СССР тузимининг энг сўнгги ҳуқуқшуносларидан эди, десам янглишмайман. ...

Бир ойлик ҳарбий хизматга чақирилганлар нега давлатга пул тўлаши кераклигини тушунмаяпти

Ўзбекистон армиясида Муддатли ҳарбий хизматдан (МҲХ) ташқари Сафарбарлик чақирув резервидаги (СЧР) хизмат тури ҳам мавжуд. СЧРга хизматга чақирилганлар бир ойлик ҳарбий ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400