Шавкат Мирзиёев президентлиги даврида қанча ҳокимни алмаштирди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2016 йилда президент этиб сайлангач, Ўзбекистоннинг 6 та вилоятида ҳокимлар алмашган. Бу ҳақда Turon24 нашри ёзмоқда.

Таҳлил натижаларига кўра, 7 та вилоятда — Андижон, Наманган, Фарғона, Сирдарё, Навоий, Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгашида раҳбарлар ўзгармаган. Қолган 6 тасида — Тошкент шаҳри ва вилояти, Жиззах, Сурхондарё, Хоразм ҳамда Самарқанд вилоятларида ҳокимлар алмашган.

Шунингдек, Эркинжон Турдимов қисқа муддат ичида 3 та вилоятга ҳокимлик қилган: аввал Навоийда иш бошлаб, кейин Сурхондарёга, сўнг эса Самарқандга тайинланган. Самарқандда 2 йил ичида 4 та ҳоким алмашган.

Ҳокимларнинг айримлари жиноят иши очилгани сабабли ишдан олинган. Масалан, Туробжон Жўраев Самарқанд вилояти ҳокими лавозимида ишлаб турган вақтида коррупцион ҳолатга йўл қўйган, шаҳардаги ноқонуний қурилишларга рухсат берган. Жиззах вилоятининг собиқ ҳокими Улуғбек Узоқов ва Тошкент вилоятининг собиқ ҳокими Шукрулло Бобоев 2017 йилдаги пахта мавсумида ҳосилга қўшиб ёзгани учун ишдан олинган.

Шов-шувлиги бўйича Самарқанддан кейинги ўринда Тошкент шаҳар ҳокими туради. Собиқ ҳоким Раҳмонбек Усмонов узоқ йиллик раҳбарликдан кейин ишдан олингани ва унинг ўрнига тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев тайинлангани катта шов-шувга сабаб бўлган.

Хоразм вилоятида ҳам сўнгги 2 йил ичида бир неча раҳбар алмашган. Пўлат Бобожонов ички ишлар вазири бўлиб кетгач, ўрнига Илгизар Собиров ҳоким этиб тайинланганди. Лекин кейинчалик у ҳам ўз хоҳишига кўра ишдан бўшаган ва ўрнига Фарҳод Эрманов қўйилган.

Андижон вилояти

Шуҳратбек Абдураҳмонов 2013 йилдан бери Андижон вилояти ҳокими сифатида ишлаб келмоқда. У бунгача (2011 йилдан) вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.

Фарғона вилояти

Шуҳрат Ғаниев 2012 йил декабрдан бери Фарғона вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келади.

Наманган вилояти

Хайрулло Бозоров 2015 йилдан буён Наманган вилояти ҳокими лавозимида ишлаб келмоқда.

Тошкент шаҳри

2012 йилдан бери Тошкент шаҳар ҳокими сифатида ишлаб келган Раҳмонбек Усмонов 2018 йил апрель ойида Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган. 2018 йил октябрь ойида Раҳмонбек Усмонов Юнусобод тумани ҳокими этиб тайинланган.

Усмоновнинг ўрнига тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев пойтахтга ҳоким бўлган. У бунгача “Tashkent City” лойиҳасида раҳбар сифатида ишлаган.

Тошкент вилояти

2018 йилнинг январида Тошкент вилояти ҳокими лавозимига Ғуломжон Ибрагимов расман тайинланган. У 2017 йилнинг октябрида пахта ҳосилини қўшиб ёзгани учун ишдан олинган Шукрулло Бобоев ўрнида вақтинчалик иш бошлаганди.

Сирдарё вилояти

Ғофуржон Мирзаев 2016 йилдан бери Сирдарё вилояти ҳокими сифатида ишлаб келмоқда.

Жиззах вилояти

2018 йил 30 март куни президент фармони билан Эргаш Солиев Жиззах вилоятига ҳоким бўлган. Аввалги ҳоким Улуғбек Узоқов 2017 йилги пахта мавсумида ҳосилга қўшиб ёзишга йўл қўйгани учун ишдан кетган.

Самарқанд вилояти

Охирги йилларда Самарқандда ҳокимлар кўп алмашди. 2018 июлда Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев ўз лавозимидан озод этилган. У вилоятда коррупцион тизим яратган, жиноят ишида вилоят ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникация ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Ўткир Абдуллаев, қурилиш бўйича мутахассис Баҳодир Хожақулов ва ҳоким ёрдамчиси Ботир Хожақулов ҳам ҳибсга олинган.

Туробжон Жўраевнинг ўрнига Сурхондарё вилоятида 2016 йилнинг декабридан буён ҳокимлик қилиб келаётган Эркинжон Турдимов тайинланган.

Жўраевгача Ҳиммат Оқбўтаев Самарқанд вилояти ҳокими этиб сайланган. У Самарқанд вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келган Зойир Мирзаев ўрнини эгаллаган. Зойир Мирзаев 2016 йилнинг декабрь ойидан бери Бош вазир ўринбосари ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири лавозимларида фаолият юритган. Кейинчалик, 2018 йил февралда вазирликдан кетган, лекин бош вазир ўринбосари лавозимида қолган.

Навоий вилояти

Қобул Турсунов 2016 йилдан бери Навоий вилояти ҳокими ҳисобланади. Унгача 2008-2016 йилларда Эркинжон Турдимов вилоят ҳокими бўлиб ишлаган.

Сурхондарё вилояти

2018 йилда Сурхондарёга Баҳодир Пўлатов ҳоким этиб тайинланган. 2016 йил декабридан Эркинжон Турдимов вилоят ҳокими сифатида ишлаган. Турдимов ўрнига вақтинча қўйилган Тожимурод Мамараимов Қизириқ туманига ҳоким этиб тайинланган.

Қашқадарё вилояти

Зафар Рўзиев 2013 йилдан бери ушбу вилоят ҳокими лавозимида ишлайди.

Бухоро вилояти

2016 йилда Ўктам Барноев Бухоро вилояти ҳокими бўлган. Бунгача 2011 йилдан буён Муҳиддин Эсонов вилоят раҳбари эди.

Хоразм вилояти

2018 йилда Беруний тумани ҳокими Фарҳод Эрманов вилоятга вақтинча ҳоким бўлган. 2017 йил сентябридан Илгизар Собиров ҳоким бўлган. Айрим маълумотларга қараганда, у соғлиғи туфайли лавозимидан озод этилган, бироқ яқинда жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман суди раиси этиб тайинланган.

Илгизар Собировгача вилоятда Пўлат Бобожонов ҳоким бўлган, кейинчалик у Ўзбекистон Ички ишлар вазири этиб тасдиқланган.

Қорақалпоғистон Республикаси

Қаҳрамон Сариев 2016 йилда ҚР Вазирлар кенгаши раиси этиб тайинланган. Бунгача у Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт вазири лавозимида ишлаган. Сариевдан олдин бу лавозимда Баҳодир Янгибоев фаолият олиб борган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Намунали уйимиз ташвиши тинкамизни қуритди

2014 йил Жиззах вилояти “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ инжиниринг компанияси томонидан Зомин туманидаги Қизилсой массивида уй-жой қуришга буюртмачи функциясини амалга ошириш ...

Пуфак

Саноқсиз ситилар, йилда бир марта мажлис ўтадиган ҳашаматли бинолар, зўрлаб тиқиштирилаётган турли “намунали” уйлар, бойларга аталган, лекин ҳалигача харидор топилмай бўм-бўш ...

Туҳмат балоси

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тадбиркор Жаҳонгир Умаров калтаклангани ҳақидаги маълумотни рад этди. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400