Чустда одамлар оммавий заҳарланиши кузатилди

Наманган вилояти Чуст туманида фуқаролар оммавий заҳарланиш натижасида туман шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда “Халқ сўзи“ нашри маълум қилди.

Фото:Халқ сўзи

Маълумотларга кўра, Чуст бозори яқинидаги тамаддихоналардан бирида 21 окятбрь куни овқатланган тахминан 30га яқин одамлар соғлиғидан шикоят қилиб туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Дастлабки маълумотларга кўра, одамлар гўштдан тайёрланган кабоб истеъмол қилгач, шифохонага мурожаат қилган.

Уларнинг олти нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилгани айтилмоқда. Қолган беморларга биринчи ёрдам кўрсатилган ва уй шароитида муолажани давом эттириш учун жавоб бериб юборилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тошкентда иссиқ сув нархи яна ошади

Жорий йилнинг 8 декабридан бошлаб Тошкентда «энергия ташувчилар ва материаллар нархи ошиши» муносабати билан марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари ...

Туркманистонда таксичилар президент расмини олиб юриши зарур

Туркманистонда такси ҳайдовчилари олд ойнага президент Сердар Бердимуҳамедов суратининг нусхасини ёпиштиришлари шарт. Ҳозирча Мари вилоятидаги такси ҳайдовчилари ...

Собиқ «​абу-сахий» бозорида тадбиркорлардан ноқонуний пул йиғилмоқда​

Тошкент шаҳрида жойлашган собиқ «​Абу-Сахий»​ бозори ўрнида янги ташкил этилган «Тошкент савдо маркази»да тадбиркорлардан ноқонуний пул йиғими бошланмоқда. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400