ХОРАЗМДА 21 КУНДАН БУЁН БЕДАРАК ЙЎҚОЛГАН 8 ЁШЛИ ҚИЗНИНГ ЖАСАДИ ТОПИЛДИ

Хоразм вилоятининг Хива туманида, жорий йилнинг 3 октябрь куни 8 ёшли қизалоқ изсиз йўқолган эди. Бу ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан жиноят иши очилган ҳамда ички ишлар органлари томонидан қидирув эълон қилинган эди, дея “UzNews.uz” сайти ёзмоқда.

Воқеа  ҳақида хабар берган хоразмлик ҳуқуқшунос йўқолганидан бир неча кун ўтиб, Диана Аҳмедованинг жасади чекка қишлоқлардан биридан оқиб ўтувчи ариқдан топилганини маълум қилди.

 

Манбанинг хабар беришича, қиз бобоси ва бувиси қарамоғида бўлган. Айнан у йўқолиб қолган куни онаси ишда, отаси эса Россияда бўлган.

 

Тергов сири боис ҳозирда қизалоқ зўрланганидан сўнг ўлдирилдими ёки қандайдир адоватлар сабаблими, бунга Бош прокуратура томонидан ҳозирча расмий маълумот берилгани йўқ.

 

Лекин, ишончли манба хабарига кўра, унинг ўлдирилишида гумон қилиниб ўз амакиси қамоққа олинган ва айни шу айблов билан қизнинг амакисига нисбатан тергов ишлари олиб борилмоқда.

 

“UzNews.uz” сайтига Олий суд матбуот хизмати айни шу қотиллика доир қуйидаги маълумотларни маълум қилган.

 

Унга кўра, жиноят ишлари бўйича Хива туман суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “в”, “з” бандларида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбланаётган Мўминбек Якубов (1990 йилда Хоразм вилоятининг Хива туманида туғилган, миллати ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, оилали, 3 нафар фарзанди бор, муқаддам судланмаган, вақтинча ишсиз) га нисбатан Хоразм вилоят прокуратурасининг “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилди ва қанотлантирилди.

 

Жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг 2018 йил 23 октябрдаги ажримига муфовиқ айбланувчи М. Якубовга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«таълим тўғрисида»ги қонун лойиҳасининг муҳокамаси ҳамон давом этаётганига сабаб нимада?

Таълим бериш тили билан боғлиқ модда ҳаволаки тусда бўлиб қолгани боис, депутатлар томонидан уни қонун лойиҳасидан чиқариб ташлаш таклиф қилинди. Олий Мажлис Қонунчилик ...

Ортиқхўжаев абдурасул вахобовнинг оиласига: «интернетда бўлаётган бўҳтон гапларга ва салбий изоҳларга эътибор қилманг!»

«Kun.uz» мухбирларига ташланган Олмазор тумани ҳокими ўринбосари А.Ваҳобов лавозимидан озод этилгани кеча маълум бўлди. Шу билан бирга «Togri.uz» нашрида Тошкент шаҳар ҳокими ...

Мухолифат керакми?

Биз одатда бирор саволга жавоб изласак миллий ва диний қадриятларимизга таянишга харакат қиламиз. Чунки мана шу энг тўғри йўлдир.Оллох шайтонга " Сен муддат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400