ЭНДИ  ЭЛЕКТР ҲИСОБЛАГИЧНИ СОТИБ ОЛИШ, ЎРНАТИШ ВА ҚИЁСЛОВДАН ЎТКАЗИШ – ЭТК ҲИСОБИДАН

Ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ўз абонентларининг барча (нафақат ЭҲНАТга уланган) ҳисоблагичларини сақлаш харажатларини ўз зиммасига олади. Кўп квартирали турар жойлар ҳамда ётоқхоналарда яшовчи истеъмолчилар электр плиталар ўрнатиш техник шартларда назарда тутилган ҳолдагина электр энергияси ҳақини 50%лик чегирма билан тўлай оладилар. Бу ҳақда Норма.Уз Aхборот – ҳуқуқий портали хабар қилмоқда.

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритган Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.2018 йилдаги 838-сон қарорида ана шулар назарда тутилган.

 

Барча учун бепул

 

Энди, Қоидаларнинг 52-бандига мувофиқ, барча электр энергияси ҳисоблагичларини сотиб олиш, ўрнатиш, рўйхатга олиш, даврий давлат қиёсловидан ўтказиш ва пломбалаш, шунингдек мавжудлари (ш.ж. индукцион) ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан алмаштирилади. Илгари ушбу норма фақат ЭҲНАТга уланадиган, яъни замонавий ҳисоблагичларга тааллуқли эди.

 

Шу муносабат билан истеъмолчилар тегишли хабарномани олганларидан сўнг келгуси қиёслов хизмати учун тўловни амалга оширмаган бўлсалар, уларни электр энергияси учун тўловни белгиланган қувват бўйича тўлашга ўтказиш тўғрисидаги Қоидаларнинг 125-банди ўз кучини йўқотди.

 

Ўғирланган ёки зарар етказилган ҳисоблагични ким тиклайди?

 

Ҳисоблагич ўғирланган ёки унга зарар етказилган ҳолларда Қоидаларнинг 98-банди қўлланилади, унга ҳам хонадонлар ичида ўрнатилган ҳисоблагичлар ҳақидаги норма қўшилди. Хонадон ичида ўрнатилган ҳисоблагични тиклаш истеъмолчининг мажбурияти эканлиги борасида аниқлик киритилди.

 

Шу билан бирга, зинапоя майдончаларида ўрнатилган ҳисоблагичлар учун илгаригидек ХУМШ ёки уйни бошқарувчи ташкилот жавобгар ҳисобланади.

 

Электр энергияси учун тарифнинг 50%ини тўлашга ким ҳақли

 

Овқат тайёрлаш учун электр плиталар билан жиҳозланган кўп квартирали турар жойлар ва ётоқхоналар аҳолисигина, уйнинг неча қаватлилигидан қатъи назар, электр энергияси учун белгиланган тарифнинг 50%и миқдорида тўлов тўлаш ҳуқуқига эга. Илгари фақат 10 қаватдан баланд уйларнинг аҳолиси ана шу ҳуқуққа эга эди.

 

Шуниси муҳимки, электр тармоқларига улаш бўйича техник шартларда аввалбошдан мазкур электр плиталарнинг қуввати ҳисобга олинган кўп квартирали турар жойлар ва ётоқхоналар аҳолисигина имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу уйларда электр қурилмаларни (трансформаторлар, куч кабеллари, тақсимлаш шчитлари, коммутация аппаратлари, электр узаткичлар ва бошқаларни) лойиҳалаштириш ва монтаж қилиш техник шартларда кўрсатилган қувватни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 22.10.2018 йилдан кучга кирди.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғона вилоятининг қува туманидан бомба топилди

Фарғона вилоятининг Қува туманида кутилмаган ҳолат кузатилди. Жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 16:00ларда «Турк» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган «Абдуқодир» ...

Мусулмон миллиардерлари риёдан қўрқиб хайр-эҳсонлар қилишмайдими?

Яқинда рус тилидаги Ислом молияси телеграм каналида “Списки Форбс или тайные щедрости” (“Форбс рўйхатлари ёхуд махфий саҳоват”) номли кичик бир мақола саҳифа аъзолари ...

Толибон «tiktok» ва pubg ўйинини тақиқлади

Афғонистондаги Толибон ҳукумати TikTok ижтимоий тармоғи ва PUBG онлайн ўйинини тақиқлади. Бу ҳақда ҳукумат матбуот котиби Иномуллоҳ Самангоний Твиттер саҳифасида ёзди. Унинг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400