Сувқотар: Ўзбек спорти яна жаҳон кезмоқда

Юртимизнинг қай гўшасига борманг, мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишларига гувоҳ бўласиз. Буларнинг бари, албатта, президентимиз бошчилигида олиб борилаётган ислоҳотлар самарасидир. Айниқса спорт соҳасидаги ютуқларимиз жаҳон миқёсида эътироф этилмоқда. Ўз вақтида ўзбек кураши билан донг таратган Ўзбекистон бугун сувқотар спорт тури билан яна жаҳон ҳамжамияти эътиборини тортди.

Сувқотар — халқимизнинг азалий спорт турларидан бири бўлиб, у асосан пахта ҳосили йиғиладиган ойларда ўйналади. Битта матчда олти киши қатнашади. Улар дала ёнидан оқиб ўтаётган ариққа иштончан тушиб олиб, бошларини эгиб туришади. Огаҳийнинг ёзишича, мусобақа давомида ўйинчиларнинг қўллари блокнотлар билан банд бўлиши керак. Охиригача чидаб, туриб берган спортчи кун бўйи шийпонда чой ичиб ётишига рухсат берилади, қолган бешовлон далада унинг пахта режасини бажаради.

Муздек ариқ сувидан оёққа ҳаммом қилиш соғлиқ учун нақадар фойдалилигини Ибн Сино бобомиз ҳам ёзиб кетган. Мунтазам равишда ушбу амалиётни бажариш инсон организмида қизиқ ўзгаришларни келтириб чиқаради.

Сувқотар бўйича тузилган биринчи жамоамиз Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида дастлабки матчни ўтказди. Унда Оққўрғон тумани ҳокимининг қишлоқ хўжалиги ишлари бўйича ўринбосари Шерзод Муродов ғолиб деб топилди. Иштирокчилар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари Зоир Мирзаев иштирок этди.

Кейинги мақолада Олимпия ўйинларига киритилиши кутилаётган яна бир миллий ўйинимиз — “кесаккўтар”га батафсил тўхталиб ўтамиз.

© Элдар Асанов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Учтепа туманида ўз отасини уриб ўлдирди

2019 йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Тақачи кўчасида яшовчи С.Б. уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшаган отасининг танасини турли жойларига қўллари ...

Тошкентда ҳамшира ўзини 3 қаватдан ташлаб ҳалок бўлди

Тошкентдаги Семашко номли илмий амалий марказининг 35 ёшли ҳамшираси ўзини 3 қаватдан ташлаб ҳалок бўлди, деб хабар қилмоқда Uznews. Иллюстратив фото Ҳуқуқни сақлаш ...

Ҳоким ортиқхўжаевга янги ўринбосарлар тайинланди

14 май куни Тошкент шаҳар ҳокимиятида янги тайинловлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда ҳокимлик матбуот хизмати. Тошкент шаҳар ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400