Ун нархи кескин қимматлашди

Тожикистонда ун нархи яна осмонга ўрлади. Шу кунда Душанбе бозорларида 1 қоп (50 кг) уннинг нархи навига қараб 160-180 сомонийни ($17-19) ташкил қилмоқда. Сентябрь ойида биринчи навли бир қоп ун баҳоси бозорда 148 сомоний эди, деб ёзмоқда “Соф.уз” нашри.

Фото:rferl.org

Душанбенинг “Меҳргон” бозорида ун сотадиган Хайриддин Ғафуров Қозоғистонда ишлаб чиқарилган олий навли 1 қоп (50 кг) унни 165 сомонийдан 180 сомонийгача сотаётганини айтади. Унга кўра, Қозоғистон ўз ғалласини янги нархлар бўйича сота бошлаганидан сўнг ун баҳоси кўтарилиб кетган.

 

Айни пайтда Қозоғистон келажакда ғалла экспортидан воз кечиш ва мамлакатда йиғиб олинган ҳосилни тўлалигича шу ернинг ўзида қайта ишлаш масаласини муҳокама қилмоқда. Яқинда маҳаллий нашрлар Қарағанда вилояти ғаллакорлар ва новвойлар ассоциацияси раҳбарининг сўзларига таянган ҳолда Қозоғистон ғаллани хом ашё сифатида экспорт қилмасдан, ун тайёрлаш ва мамлакатда етиштирилган ғаллани қайта ишлаш ҳажмини тўрт баробар ошириш қувватига эга экани ҳақида ёзиб чиққан эдилар.

Тожикистон расмийлари иддаосича, мамлакатда етиштирилган ун ички эҳтиёжни тўлалигича таъминлайди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон қирғизистонга «резина» тухум етказиб берилгани ҳақидаги хабарни рад этди

Интернетда Қирғизистонда “резина” тухум пайдо бўлганлиги ҳақида хабар қизғин муҳокамага қилинмоқда. Қирғизистон фуқаросининг сўзларига кўра, пиширилган тухум сариғи “резина” ...

Тошкентда метро бекатларининг кириш жойларидаги назорат постлари олиб ташланмоқда

Тошкент метрополитенининг устки қисмида хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимларининг назорат пости олиб ташланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри Ички ишлар вазирлиги матбуот ...

Ҳуқуқини билмаган истеъмолчи қачонгача чув тушади?

Тўрақўрғон туман Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппаратига мазкур туман Исвахон МФЙда яшовчи фуқаро Жалолов Зиёвуддин томонидан ариза тушди. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400