Бош вазир ўринбосари Зоир Мирзаевнинг истеъфоси ҳақида

Зоир Мирзаевнинг истеъфога чиқарилиши яқин ўтмишда жамоатчилик реакцияси асосида амалга оширилган энг катта истеъфо, десак хато бўлмайди. Бунақаси ҳали бўлмаган. Айтиш мумкинки, мазкур истеъфонинг ўзидан кўра ҳам унинг профилактик таъсири, яъни барча бўғиндаги амалдорларда цинизмни бирмунча камайтиради, очиқча ноинсоний хатти-ҳаракатлардан тийилади. Ҳарқалай шунга умид қилса бўлади. Лекин бу аграр тизимдаги муаммоларни ҳал қилади дегани эмас. Бу биринчидан.

Иккинчидан, ҳукумат жуда бир муҳим кадридан ажралиб қолди, деб бўлмайди. Зоир Мирзаевга нисбатан саволлар анчадан бери тўпланиб қолган эди. У кўпроқ маҳаллий даражада кадр бўлиб, марказда жуда кам қўллаб-қувватловга эга. Ўтган икки йилда ҳам республика даражасидаги кадрга айлана олмади. Шунинг учун бу жараённи “уюштирилган” дейиш ёки бошқа фаразлар асосга эга эмас. Қачондир бу юз бериши керак эди.

 

Учинчидан, мазкур истеъфодан ютган ягона аниқ шахс — шубҳасиз, Самарқанд вилоятининг амалдаги ҳокими Эркинжон Турдимовдир. У энди вилоятда мутлақ ҳокимиятни қўлга олиб, ҳеч қандай шартларсиз ҳудудни бошқариш, барча формал ва ноформал лидерларни ўзига тўлақонли тобе қила олади. Чунки собиқ вилоят ҳокимининг республика даражасида, айниқса, Бош вазир ўринбосари бўлиши унинг ўрнига келган ҳар қандай ҳокимнинг имкониятларини анча чеклайди.

 

Буларнинг барчаси, албатта, ИМҲО.

Манба:Телеграммдаги davletovuz канали

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нотўғри «тонировка»ланган машиналар жарима майдончасига тушиши мумкин

«Тонировка» борасида тушунмовчилик юзага келаётгани сабабли Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram канали бу масалага аниқлик киритди. Ҳукумат қарорида олд ён ...

Қашқадарёда вилоят телевидениеси муҳаррири пора билан қўлга тушди

Қашқадарё вилоят телевидениеси муҳаррири жорий йилнинг 28 октябрь куни Қарши шаҳрида 3 млн 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақида ...

Тошкентдаги 70 ўринли шифохонада 140 та ўрин яратилган ва тиббий жиҳозлар, асбоб-ускуналар эскириб кетган

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Мухаррам Дадахўжаева Тошкент вилоятининг Тошкент туманида ўтказган ўрганишлари давомида туман тиббиёт бирлашмаси, шифохона, қатор ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400