МEҲРОБДАН ЧАЁН-ХОННИНГ ИЛТИФОТИ

Девонда расмий мирзо бўлишнинг учинчи йилида Анвар жуда катта эътибор қозонған эди. Айниқса, туркий таҳрирда мирзоларнинг ҳар бирисидан устун: чиройлик услуби, осон таркиб2 ва ифодаси бор эди. Буни мирзолардан бошлаб сарой шоирлари, сарой муфтилари, бош мунший Муҳаммад Ражаббек, ҳатто хоннинг ўзи ҳам эътироф қилар эдилар. 

Худоёр  муҳр  босиш  асноси  ёзилған  ёрлиғ  ва  номаларни  ўқутиб  эшитар,  муншийларнинг эшитилмаган  араб  ва  форс  сўзлари  орқалиқ  тўқуған  ярим  туркий  жумлаларига  аксар  вақт тушунмас: “Эналаринг арапқа текканми?” деб мирзо, муфтиларни койир эди2. Аммо, Анварнинг

ёзған  ҳар  бир  жумласини  мусиқий  каби  роҳатланиб,  тушуниб  тинглар  ва “шу  бала бариларинғдан ҳам ўқуғанрақ чиқар!” деб, бошқа мирзоларнинг юрагига ўт ёқар эди.

Муҳаммад  Ражаб  мунший  кейинги  кунларда  муҳим  тазкиралар  таҳририни  Анварга топширадирған бўлди. Ўзи бирар жойға кетадиган бўлса, девон идорасини Анвар қарамоғиға қолдирар,  ҳар  бир  тўғрида  ҳам  бошқалардан  кўра  Анварга  ишонар  эди.  Зеро,  Анвар  ҳар  бир ишни тўғри ва холис адо қилар, вазифасидан ташқари ишларга киришмас, оладирған маошидан ортиқча  тамаъга  тушмас  эди.  Бу  ўрунда  Анварнинг  бир  хусусиятини  атайноқ  ёзиб  ўтишка бурчлимиз:  ўрус  истибдод  идораси  ёнидағи  мусулмон  қозихоналари  ва  улардаги  мирзоларни

ҳар ким хотирлайдир. Ўша мирзоларнинг унар-унмаска “қалам учи” сўрашлари, кичкина ишни улуғлатиб мазана3 чиқариш ҳаракатлари ҳам бизга маълумдир.

Шу  қозихона  мирзолари,  баайни  ҳикоямизнинг  мавзуъи  бўлған  Худоёр  саройи муншийларининг  кичкина  нусхалари  эдилар.  Хонға  ёзиладирған  арзи-додлар  сарой мирзоларидан  ташқарида  таҳрир  қилинған  бўлса,  аксар  вақт  ишка  ошмас  эди.  Яъни  четда ёзилған ариза қабул қилинса ҳам ариза эгаси қалам учини бегона қилғани учун аризани хонға ва сармуншийга  кўрсатмай,  йиртиб  ташлар  эдилар.  Ариза  эгаси  натижа  сўраса, “аризангизни саводсиз киши ёзған экан; жаноб илтифотсиз қолдирдилар” деб саводлиқ кишидан бошқа ариза ёздириб  беришка  маслаҳат  кўрсатар  эдилар.  Ариза  бергучи  иккинчи  мартаба  ҳаражатланиб, сарой  мирзоларининг  ўзларидан  ёздиришға  мажбур  бўлар  эди.  Мундан  бошқа,  бир-бирлари устидан  хонға  шикоят  қилиш,  ўз  аро  битмас  адоват  ҳам  давом  этиб,  аксар  бир-бирларининг тегига сув ҳам қуйиб турар эдилар. Яна аксарият мирзолар хоннинг хуфиялик хизматини ҳам адо  қилиб,  шахсий  адоват  ёки  хонға  яхши  кўруниш  учун  фуқародан  нечаларнинг  гуноҳсиз қониға чўмилиб, мудҳиш фожиъаларға ҳам сабабчи бўлар эдилар. Шунинг учун халқ айниқса, камбағаллар  сарой  мирзолариға  нафрат  билар  қарар,  улар  ёниға  яқинлашишдан  қўрқар,

иложсизликдан икки букулиб салом берар эдилар.

Лекин Анвар таъмани, шайтанатни, адоватни айниқса, хуфияликни билмас, девонда ўзига топширилған вазифанигина адо қилар, алахусус мазлумлар додномасини хонға эшитдиришка ва яхши  натижалантиришка  тиришар  эди.  Ул  ўзининг  шу  тўғрилиғи  соясида  ҳамиша  анови

мирзоларнинг  ишига  билоқасд4  халал  бериб,  чиришни5  бузуб  турар,  ҳам  шу  ва  бошқача сабаблардан уларнинг адоватига яхшиғина ҳадаф6 ҳам бўлған эди. Бироқ, Анварнинг ҳомийси – Муҳаммад  Ражаббек  катта  эътибор  ва  нуфузга  молик,  ҳам  хонға  инобатлик,  шунинг  учун мирзолар Анварга қаршиҳеч нарса қилолмас эдилар. Мирзолар орасида Анварга тиш-тирноғи билан  қарши  бўлған  Шаҳодат  муфти  каби  кекса  мирзолар яшағанларидек  унинг  истеъдод  ва закосига холис мафтун бўлған Султонали каби мирзолар ҳам бор эдилар.

Шу йўсун тажриба йилидан ташқари беш сана саройда ишлаб келар эдиким, мундан ўн беш кунлар муқаддам сармунший Муҳаммад Ражаб пойгачи бир ҳафтагина оғриб, вафот этди. Анвар ўзига  самимий  меҳрибон  бўлған  бир  кишидан  айрилди.  Неча  йиллардан  бери  Муҳаммад Ражаббекнинг  ўлумини  ёки  бошқача  бир  фалокатини  кутиб,  ундан  сўнг  бош  муншийликка ўзини чоғлаб юрған Шаҳодат муфти хизмат билан қишлоққа чиқиб кетканлиги учун, муваққат равишда  бош  муншийлик  вазифасини  Анвар  адо  қила  бошлади.  Ва  шу  бир  неча  кун  ичида

Анварнинг  бош  мунший  бўлиш  шойиъаси  юриб  қолдиким,  ҳозирга  бу  тўғрида  бир  мулоҳаза айтиш қийиндир. Чунки бу мансабга интилгучи казо ва казолар, шоир ва фузалолар кўбдир.

Абдулла Қодирий

(Аввалги қисми)

(Давомини ўқинг)

 


Изоҳ:

1  Жумла тузиш
2   Худоёр  қипчоқлар  ичида  ўскани  учун  тили  ўзбекчадир.  Эналаринг  сўзидаги “нг”  ҳарфини “нғ”  равишида  қалин сўзлайдир.  Бу  кунги  фарғона  ўзбекларида  ҳам (айниқса  қишлоқиларда)  юмшоқ “нг”  ўрнида  қалин “нғ”  ишлатиш  кўб эшитиладир. Ҳозирги ислоҳ қилинған ҳарфимизда бу қалин “нг” нинг махсус шакли йўқдир. Ёзғанда (н-ғ) ҳарфларидан бир товуш ясалса ҳам бироқ ўқуғанда ҳар ким буни ўз махражидан чиқаролмас, янглиш ўқур. Бу қалин “нг” ўзбекча бир неча сўздагина ишлатилмай кўб (эллилаб) сўзда истеъмол қилинғани учун манимча алоҳида бир шакл қабул қилиш эҳтиёжи ҳис этиладир. Масалан машҳурлари: занғ, панғ, ланғ, даранғ, қаланғи-қасанғи, данғ, тўнғуз, шанғи, тўнғилламоқ, тўнғ, тўнғуч ва
анғиз, тинғ бошқалар… Эски “нинг” “нг” равишида ислоҳ қилинган. Бу йўғон “нғ” ҳам “г” ҳарфининг устига уч нуқта қўюлиб
ёзилсамикин… (муал.)
3  Ширинкома
4  Билоқасд — қасдсиз, ният қилмай.
5 Чириш — битаётган ишни бузиш.
6 Ҳадаф — нишон.
Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Устозим рауф парфи –“хотира дафтаримдан хотиралар”

Биз  қанчалар лоқайдмиз. Улуғ инсонлар билан учрашиб, суҳбатлашиб, ҳатто улар билан ёнма-ён яшаб бўлиб ўтган воқеалар, суҳбатларни ёзишдан кўпинча эринамиз. Фаросатимиз ...

Хиёнат (ҳикоя)

Жавлонбек  Раҳмонов одатига кўра маишат қилиб кайф сафо қилиб ўтирганида, эшикдан мўралаган ҳайдовчиси Нозимнинг  турқини кўриб ўшқирди: Нима бўлди яна? Ёшулли,  Тошкентдан   ...

От кишнаган оқшом (қисса) 23-қисм

23 Биродарлар, чавандозлар нимага этагини қоқиб кетаяпти? Адолатга! Нимага тупуриб кетаяпти? Адолатга! Кимдан аразлаб кетаяпти? Адолатдан! Бир тўда номард, имонсизга аччиқ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400