Наманган вилоятида  автобус рессори синиши натижасида ағдарилиб кетди

Шу йил 29 октябрь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи Б.М. бошқарувида бўлган “Исузи” русумли автобусини “Наманган-Чортоқ” йўлининг 38-км.да ҳайдаб кетаётиб, автобус олд чап томон рессори синиб кетиши натижасида бошқарувни эплай олмай йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, автобус ёнбошлаб қолган. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ матбуот хизмати хабар қилди.

Натижада автобус йўловчиларидан бири нафари жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва яна икки нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Автобуснинг қолган 12 нафар йўловчилари воқеа жойида шифокорлар томонидан назорат тариқасида текширилиб, соғ-саломатлиги туфайли уйларига рухсат берилди. Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тўғри сўзнинг тўқмоғи

Бугунги ҳикоямиз қаҳрамони Зоҳиджон Зокиров. У Наманган вилояти, Мингбилоқ туманида,1975 йил, 28  сентябрда туғилган. Зоҳиджон Зокироа таниқли, фидоий  Наманганлик журналист ...

Тошкентда метро бекатларининг кириш жойларидаги назорат постлари олиб ташланмоқда

Тошкент метрополитенининг устки қисмида хизмат олиб бораётган Ички ишлар ходимларининг назорат пости олиб ташланди. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри Ички ишлар вазирлиги матбуот ...

Депутатлар пропискасизни ишга қабул қилган мансабдорни жазолаш тартибини бекор қилишмоқчи

Депутатлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага олинмаган фуқароларни ишга қабул қилган мансабдорлар учун белгиланган маъмурий жазони бекор қилиш ҳақидаги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400