Иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай сувга тушиб, кесак кўтариб машқ қилиб юрган фермерга чиновник эмас нодавлат ҳимоячи керак

Депутат Расул Кушербаев Facebook’даги саҳифасида Савдо-саноат палатасини кескин танқид остига олди. Қуйида унинг матни келтирилади.

Расул Кушербаев

 

“Йирик тадбиркорларни Савдо-саноат палатасига мажбуран аъзо қилиб қўйдик. Хўш, нима ўзгарди?

Ҳа айтганча, бугун Тошкент вилоятидан транспорт хизмати кўрсатиш соҳаси бўйича тадбиркор мурожаат қилиб дардини тўкиб солди:

Савдо-саноат палатаси мажбурий аъзолик ҳуқуқидан фойдаланиб улардан аъзо бўлиш ва аъзолик бадали учун энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида пул тўлашни талаб қилаётган экан.

Қойил-е, тадбиркорни ҳимоя қилиши керак бўлган палатадан вақти келиб тадбиркорнинг ўзини ҳимоя қилишга тўғри келса-я. Эртага фермернинг бошига ҳам шу кунлар келмаса эди.

Иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай сувга тушиб, кесак кўтариб машқ қилиб юрган фермерга чиновник эмас нодавлат ҳимоячи керак”, – деб ёзади депутат.

Маълумот учун, Савдо-саноат палатаси республикада тадбиркорлик фаолияти, аввало, кичик ва хусусий бизнесни ривожлантириш, реал мулкдорларнинг кенг синфини шакллантириш, мамлакатнинг иқтисодий ҳаётида хусусий сектор роли ва аҳамиятини оширишга кўмак бериш; хорижий шериклар ва инвесторлар билан ишбилармонлик алоқаларни кенгайтириш, маҳаллий тадбиркорлар томонидан ишлаб чиқарилган экспорт маҳсулотини ташқи бозорларда илгари суриш, шунингдек, қўшма корхоналар ташкил этиш, кичик ва хусусий корхоналарни техник жиҳозлаш ва янгилаш учун республикага бевосита хорижий инвестицияларни жалб қилишда республика тадбиркорларига кўмак бериш; бошқа давлатларнинг Савдо-саноат палаталари ва тадбиркорлар жамоат бирлашмалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ва ривожлантириш, Ўзбекистон тадбиркорлари делегацияларининг ишбилармон ташрифларини ташкил этиш ва республикага чет эллик тадбиркорларни таклиф қилиш, республикада ва чет элда халқаро бизнес-форумлар, савдо-саноат кўргазмалари ва ярмаркаларни ўтказиш ва бошқа вазифаларни бажаради.

Манба:Кун.Уз

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизга нурафшонни қуриш учун 10 минг нафар қурувчи керак

Тошкент вилоятида ўтказилган семинарда вилоят ҳокими Ғуломжон Ибрагимов тадбирда қатнашаётган Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиевга мурожаат ...

Стокҳолм суди беш кишининг қотилига ҳукм чиқаради

Ягона гумондор бўлмиш 40 ёшли Оқилов ўзининг мақсади юк машинасида йўловчиларга ҳужум қилиш билан Швеция ҳукуматини “Ислом Давлати” экстремистик гуруҳига қарши курашини ...

Ўзбекистонда жиноятчини ушлаб берганларга катта миқдорда мукофот берилади

Жиноятчиларни ушлашда ёрдам берганларга катта миқдорда пул мукофоти берилибгина қолмай, бундайлар қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат мукофотларига ҳам тавсия этилиши мумкин. ...