Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов мактаб ходимларини пахтага боришга мажбурламоқчи бўлган

Уйчи тумани ҳокими туман халқ таълими бўлими мудиридан мактаблардан бир нафардан мавсумий ишчиларни Тошкент вилоятига пахта теримига юборишни талаб қилган. Бу ҳақда «Turon24” нашри ХТВ ахборот хизматининг маълумоти асосида хабар бермоқда.

Уйчи тумани ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов

Ҳоким туманнинг барча мактаб директорларини тўплаб беришни ва улар билан суҳбатлашишини айтган. Мактаб директорлари билан учрашув давомида туман ҳокими пахта теримига бир нафардан ходим чиқишини таъминлашни топширган.

Уйчи тумани халқ таълими бўлими мудири (Шуҳрат Муродов) мактаб раҳбарларига ҳокимнинг топшириғини бажармасликни айтган ва мажбурий меҳнатнинг олдини олган.

2018 йил 2 август куни Наманган вилояти Уйчи туманида тўртта сектор раҳбари ўз вазифаларидан озод этилганди. Туман ҳокими Абдуғани Турдиев ўрнига 14 август куни Муҳаммадаюбхўжа Апақов вақтинча тайинланганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда facebook ‘ўлди’ми?

Ўзбекистонда Facebookдан фойдаланишда юзага келган муаммолар ўз маҳсулотларини ижтимоий тармоқларда фаол тарғиб қилиб келган тадбиркорларга салбий таъсир кўрсатган. Бу ҳақда ...

Бухоро ариғидан 2 яшар боланинг жасади топилди

8 август куни соат 17:21 да «102» рақамига фуқаро қўнғироқ қилиб, Бухоро шаҳри Пиридастгир кўчасида жойлашган 23-сонли мактаб олдидаги ариқдан ўғил боланинг жасади оқиб ...

Ўзбекистонликлар whatsappни танлайдими ёки uzphone мессенжериними?

"Ўзбектелеком" яқин вақт ичида Uzphone мессенжерини ишга туширишни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқарувчиларнинг билдиришларича, у Telegram, Skype, Viber ва WhatsApp ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400