ТАНИҚЛИ СИЁСАТЧИ БАҲОДИР ХОН ТУРКИСТОННИНГ ТАВАЛЛУД АЙЁМИ

Азиз ватандошимиз, қадрдон БАҲОДИР ХОН ТУРКИСТОН!

Мана шу унутилмас, шукуҳли дамларда сизни, навқирон ва шижоат ёши,  туғилган кунингиз билан чин қалбдан табриклаб, самимий тилакларимизни изҳор этишни ўзимиз учун катта бахт деб ҳисоблаймиз.

Байрамона дастурхон атрофида жамулжам бўлиб ўтирган сизни, сиз орқали барча яқинларингизга, хонадонингизга тинчлик, соғлик-омонлик ва хурсандчилик, тўкин-сочинлик ёр бўлишини, юртимиз янада обод бўлиб, янада чирой очиб равнақ топишини, барча-барча эзгу ниятларингиз ушалишини тилайман.

Бугунги кунда олдимизда турган буюк мақсадларимизга эришиш, тараққий топган демократик давлатлар қаторига кириш, ҳаётимизни янги босқичга кўтариш йўлида мамлакатимизда қўйилаётган амалий қадамлар, Ўзбекистонимизнинг халқаро майдонда обрў-эътиборини бунданда юксалтириб бориши, Ватанимиз тараққиётига, иқтисодиётимизнинг барқарор ривожланишига, эл-юртимиз ҳаёт даражасининг юксалишига салмоқли ҳисса қўшаётган сиздек юрт фидоийларига куч-қувват, улкан зафарлар тилаймиз.

Бунинг далили сифатида сиз раҳбарлигингизда мамлакатимизда ҳуқуқлари паймол бўлган, мустабид тузими зулмидан, қатағонидан азият чекаётган кўплаб ҳамюртларимизнинг муаммоли вазиятларини ҳал этилиши диққатга сазаворлиги билан аҳамиятилидир.

Мамлакатда бу каби муаммолар очиб берилиши ҳукумат раҳбарлари томонидан қӯйилаётган сунъий тӯсиқлар очиб берилиши, оддий халқ буни англаб етиши тобора ошиб бораётгани, мамлакатда амалга оширилиётган сиёсий, иқтисодий, ижтимоий, технологик, маърифий ва бошқа ислоҳатлардан бутун омма хабардор бўлишга эришиши орқали олиб борилаётган ислоҳатларни тубдан ўзгартирмоқда, мамлакатимизнинг салоҳиятини янада ошириб, келажагимиз учун мустаҳкам пойдевор яратмоқда.

Айтиш керакки, сиз томондан илгари сурилаётган –мамлакатимизда мулкдорлар сафини кенгайтириш ва мулкдорларни ҳимоялашга қаратилган ишончли меъёрий-ҳуқуқий асос ва кафолатларни, бизнес ва хусусий тадбиркорликка зарур шароит ва имтиёзларни яратиб бериш бўйича фикрларинигиз бунги куннинг долзарб вазифаларидан саналмоқда. Лекин, минг афсуски, хусусий мулкнинг давлат мулкига нисбатан устуворлиги барчамиз учун аён бўлишига қарамасдан, бу йўналишда амалга ошираётган ишларимиз, аввало, мулкдорларга эркинлик бериш масалалари тўла ечилмаяпти, ўзининг кутилган самарасини бермаяпти. Бунинг учун иқтисодиётимизда давлатнинг улуши ва ўрнини стратегик ҳамда иқтисодий асосланган даражага қадар қисқартирилиши лозим.

Мана шундай олижаноб, бағрикенг Ўзбекистонимизга фарзандлик меҳри ва садоқати билан хизмат қилишда сизга куч –қувват, соғлик-омонлик тилаймиз.

Доимо соғ-омон бўлинг!

Mulkdor cайти жамоаси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

 эврил туроннинг ўзбекистонга қайтиши            

Ўзбекистон  ҳеч биримизга сир эмаски, моддий ресурсларга ниҳоятда бой мамлакат. Шунинг баробарида дунёни лол қолдирувчи буюк тарихига, маданий, маърифий, маънавий ўзлигига ...

“мухолифатчилар кимлар? га жавоб” мақоласини мен ҳам ўқидим

Ушбу мақолани ўқибоқ  тўғриси, анча йиллардан бери таниш манзаралар, яъни Фэйсбук сайтида жуда кўп кузатиб борганларим: мунозаралар, тортишувлар, ҳар –хил тоифадаги ...

Бизнинг ғоямиз — Ўзбекистонда МУЛКДОРЛИК тузумидир! Зеро Халқимиз фақатгина МУЛКДОРЛИК тузумида фаровон ҳаёт кечиради! Ўзбекистоннинг барча ерости ва ерусти бойликлари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400