“Талабалар кубоги – 2018” ғолиблари аниқланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси ҳамда Халқаро меҳнат ташкилоти ҳамкорлигида “Заковат” интеллектуал ўйини доирасидаги “Талабалар кубоги-2018” турнирининг 2-минтақавий саралаш баҳслари Бухорода кечди. 

Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларидан келган 15 та олий таълим муассасаси жамоаси қатнашди.

 

“Иштирокчи жамоаларга уч тур бўйича 36 та саволлар тақдим этилди. Саволлар талабаларнинг мантиқий фикрлаш доираси ва дунёқарашини кенгайтиришга, шунингдек, меҳнат ҳуқуқига оид билимларини тарғиб қилишга қаратилган. Мазкур босқичда Қорақалпоғистон Давлат университети жамоаси биринчи, Урганч Давлат университети иккинчи ҳамда Нукус Давлат педагогика институти жамоаси учинчи ўринни эгаллади”,-деди Халқаро меҳнат ташкилоти вакили Сайёра Искандарова.

 

“Талабалар кубоги -2018″нинг республика босқичи жорий йилнинг 16 ноябрида бўлиб ўтади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбек тилини билмаган амалдор ёхуд муаммонинг илдизи қаерда?

1989 йилнинг 21 октябр​ь. Яна оз муддатдан сўнг,  «Давлат тили тўғрисида»ги қонуннинг қабул қилин​ганига нақ 30 йил тўлади. Қонун маданий мерос, ўзлигимизни англаш, миллий ...

Нафс маликалари

Шу йилнинг октябр ойи ўрталарида Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида опа-сингил Гулбаҳор Мўминова(1971 йилда туғилган), Дилноза Мўъминова(1982йилда туғилган), Аҳмедова Дилобар ...

Ўзбекистонликлар россияга антиқа усул орқали кириб боришга уринди

Қозоғистонлик чегарачилар "Газель" кузовида қўлбола ясалган "туйнук" ёрдамида Россия Федерациясига кириб боришга уринган Ўзбекистон фуқароларини аниқлашди. Машинани Россия ...