Қўрқоқни қуваверсанг, охири ботир бўлади

Бобур Маликов ўз вақтида Ўзбекистон  Республикаси Олий суди раиси, Адлия вазири, кейинчалик  Республиканинг Америка Қўшма Штатлардаги элчиси бўлиб ишлаган. 25 йилдан ортиқроқ вақтдан бери АҚШда сиёсий қочкинликдаги Бобур Маликов “Америка овози” радиосига  шу йилнинг май ойида интервью берган.  Ушбу видеоинтервьюни  яқинда тасодифан   кўриб қолдим ва баъзи  фикрларимни билдиришни лозим топдим.

Бобур Маликов

 

Ҳурматли Маликов интервьюсида Ўзбекистон биринчи  президенти билан ишлашган даврига, шу билан бирга И. Каримовга ўзига хос характеристика берар экан, “Ислом Каримов  атрофидагилар  билан хисоблашмас, уларнинг фикрини тингламас эди”,– дейди.

Агар бу фикрларни оддий одам айтганида, унга тўхталиб ўтирмасдик. Лекин, ўз вақтида  қонун устуворлигини таъминловчи энг юқори орган раҳбари бўлган одам шундай деяётганидан кейин , ўринли савол туғилади: ҳақли ва адолатли  фикрни тингламаган одамнинг , хатто у президент бўлса ҳам, қўл остида ишлашни давом қилдиришни қандай тушунса бўлади?

Ўша даврларда истеъфога кетишга нима халақит берди Маликовга?

Тўғри, у киши кўп утмай нуфузли мамлакатга элчи бўлиб тайинланди. Буни, Маликовннинг олдинги мансабларига солиштирадиган бўлсак, ўзига хос сургун деб баҳолаш мумкин.

Хатто Америкадек мамлакатга юборилса ҳам. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкин-ки, Маликовнинг давлат аҳамиятига молик жиддий масалаларда кўз-қарашлари, фикрлари бўлган. Улар бевосита ёки билвосита Ислом Каримовга етиб борган ва охир-оқибат Маликов элчиликга жўнатилган ва… сиёсий қочқинликга олиб келган.

Шу нуқтаи назардан, мустақил журналист, инсон ҳуқуқлари фаоли, қолаверса, мухолифатдаги “Бирдамлик” Халқ Ҳаракати аъзоси сифатида у кишига ҳурматим катта.

Лекин интервьюнинг бир жойида Бобур ака халқ  ва демократия мавзусига тўхталиб, “халқ деган бир оқим, қаёққа бурсангиз, ўша ёққа кетаверади”, дейди.

Бу фикрни мустақилликнинг 27 йилида, Мирзиёев ҳоқимиятга келиши билан ўзбек халқи ўзини таний бошлаганига  бир ярим йил бўлган пайтда ҳурматли Маликов оғзидан эшитиш, очиғини айтсам, кўп таажублантирди.

Тўғри, оқим қаёққа бурсангиз, ўша ёққа кетаверади. Аммо, бир шарт билан: оқим кучсиз бўлиши керак.

Шу ерда бироз чекиниш қилиб, мисол келтирсам.

1969 йили март ойида Амударёда муз тиқилиши натижасида дарё ўзанидан чиқиб, минглаб гектар ерларни сув босди.

Воқеа гувоҳи бўлган кишилар, айниқса ёши катталар, ё тавба, сув қаерда тепа бўлса, ўша ерга уради-я, деб, кўп пайтлар гапириб юришдилар.

Буни айтаётганим, оқимнинг қаёққа оқиши унинг шиддатига боғлиқ.

Ислом Каримов президентлигининг дастлабки йилларида  ҳамюртларимизда катта умид бор эди. Бу, албатта, Ўзбекистон мустақиллиги билан янаям кучайди. Аммо йиллар ўтиши билан умидлар саробга айланиб борди. Шу билан бирга, Каримов шиддатланаётган халқ оқимига усталик билан тўғон ва тўсиқлар қўйиб, катта-катта ваъдалар берганича, ўз ўзанида ушлаб турди.

Бунга  чорак аср вақт кетди. Лекин шундай холат, агар Каримов тирик бўлганида, яна беш-ўн йил давом этиши мумкинмиди?

Асло йўқ! Чунки, мустақилликнинг биринчи йилида туғилганлар ҳам 25 ёшга тўлган, миллионлаб ёшлар Қозоғистон ва Россия кенгликларида нафақат ота юртида қолган яқинлари учун нон излаб, сарсон-саргардон бўлаётган эди, балки улар адолатлилик мезони биздан анча юқори бўлган шу икки юртда ҳақиқат учун кураш мактабини ҳам ўтаетган эдилар. Тарихдан маълум-ки, ҳудди шу ёш атрофидагилар жамиятда кескин ўзгаришлар қила оладиганлардир.

Ҳудди шу боис, оқим тўғонлардан ошаётган, тўсиқларни босиб бораётган эди, бироқ жавобгар шаҳслар ўзларини кўрмаганликка олиб келишарди.

Қорқалпоқларда дона гап бор:” Қўрқоқни қуваверсанг, охири ботир бўлади”.

 

Воқеаларнинг кескин ва оғир оқибатли тус олишидан Оллохнинг ўзи Каримовни олиш билан сақлаб қолди.

Ушбулардан келиб чиқиб, сизнинг, халқ бир оқим, қаёққа бурсанг кетаверади, деган фикрингизга бутунлай кўшилиб бўлмайди.

Сиз  янги президент, Шавкат Мирзиёев сиёсати тўғрисида илиқ сўзлар гапирдингиз. Сўзларингизнинг самимийлигига заррача ҳам шубҳам йўқ. Айниқса қўшнилар билан муносабатларимизнинг йўлга қўйилиши. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг Россия, Хитой ва АҚШ билан муносабатларига тўхталиб, қадимги ўзбек мақолини мисол келтирасиз. Мақолда , яхши бузоқ икки сигирни эмади, дейилади.

Тўғри, бироқ юқорида айтганим яна бир шарти билан: сигирлар ювош бўлса. Лекин биласиз-ки, Россия ҳам, Хитой ҳам, Американи-ку айтмаса ҳам бўлади, хечам “ювош сигирлар” эмас , ва бундай бўлишни хохлашмайди ҳам.

Шу ўринда яна бир нарса: биз шу кунларда кўп жабҳаларда иқтисодий кўрсаткичлар бўйича 90 -йиллар даражасидан ҳам пастлаб кетган бўлсак , минглаб бегунох одамларни қамоқларга ташлаш “тажрибасини” синаб кўрган бўлсак,  Каримов даврининг чорак асрида  “демократия” сўзини айтишдан қўрқиб яшаган бўлсак, кечирасиз-у, энди кайси “сигирга” талпинишимизни билишимиз керак.

Юқоридаги ёзганларим Сизга бўлган ҳурматимни заррача ҳам шубха остига олмаслигига самимий ишонишингизни истаб,    Солижон Абдурахмонов.  Қорақалпоғистон

 

.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Суд алексей навальнийнинг владимир путинга нисбатан даъвосини қабул қилмади

Москванинг Тверск суди мухолифатчи Алексей Навальнийнинг Россия президенти Владимир Путинга нисбатан даъвосини қабул қилишни рад этди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш ...

Ўзбекистонликлар “дўстлик”нинг очилишига қандай муносабат билдиришди

“Вой, худойимга шукр, худойимга шукр. Воой, яхши бўлибди-я... Энди қариндош-уруғлар бир-биримизникига телеграммасиз қатнай эканмизда-а?!  Фақат “Дўстлик” очилган бўлса ҳам ...

Буёғи нима бўлади?

Шерзод Қудратхўжаев ва Татьяна Зокирова қарама- қаршилиги давом этмокда. Энди Татьяна Зокирова ўзининг тўғридан-тўғри хақорат қилинганлигини даъво қилмокда.  Шерзод ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400