Бекободда ўқитувчилар 2019 йил учун обунага мажбурланмоқда

Тошкент вилоятининг Бекобод туманида халқ таълими ходимлари 2019 йил учун ўндан ошиқ газета-журналга обуна бўлишга мажбурланмоқда. Бу ҳақда Turon24 нашри хабар берди.

Иллюстратив фото

Бекобод тумани халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари учун обуна бўйича тақсимот жадвали ишлаб чиқилган. Тақсимотда “Маърифат”, “Учитель Узбекистана”, “Халқ сўзи”, “Тошкент ҳақиқати”, “Ташкентская правда”, “Бекобод овози”, “Педагог минбари” (“Тарих”, “Математика”, “Физика”, “Кимё”, “Биология” номли иловалари билан), “Тил ва адабиёт таълими”, “Народное слово” сингари нашрларга қайси мактаб нечтадан обуна бўлиши аниқ белгилаб қўйилган.

Хусусан, Бекобод туманидаги 1-мактаб “Маърифат”га – 25 та, “Учитель Узбекистана”га – 8 та, “Халқ сўзи”га – 8 та, “Народное слово”га – 4 та, “Тошкент ҳақиқати”га – 16 та, “Ташкентская правда”га – 4 та, “Бекобод овози”га – 49 та, “Тил ва адабиёт таълими”га – 4 тадан обуна бўлиши керак. Бундан ташқари, “Педагог минбари”нинг “Математика” фани бўйича иловасига – 4 та, “Тарих” ва “Физика” фанлари бўйича иловаларига – 2 тадан, “Кимё” ҳамда “Биология” фанлари бўйича иловаларга 1 тадан нусхада обуна бўлиши керак. Жадвалга кўра 1-мактабга жами 129 та нусхадаги газета-журналга обуна бўлиш мажбурият қилиб берилган.

“Обуна пули ўқитувчиларнинг ойлигидан босиб қолинади, бунинг учун розилигимиз сўраб ҳам ўтирилмайди, – дейди исми ошкор этилишини истамаган Бекобод туманидаги мактаблардан бирида ишловчи ўқитувчи. – Ўтган йили ҳар ойда ойлигимизнинг 10-15 фоизини обуна учун олиб қолишган. Бу йил ҳам шундай бўлса керак. Ҳозирча кимга неча сўмдан тушиши тақсимланганича йўқ”.

Тақсимотга 57 та мактаб киритилган бўлиб, уларда 2069 нафар ходим ишлаши кўрсатиб ўтилган. Ушбу мактабларда ишловчи ходимлар 2019 йил учун жами 3417 нусхадаги газета-журналга обуна бўлишга мажбур.

Тақсимот Бекобод тумани халқ таълими бўлимининг 2018 йил 30 октябрдаги 01-650/18-сонли хатига илова қилинган. Тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари номига юборилган хатда обунани тақсимот жадвали асосида ташкил этиш сўралган. Хатга туман халқ таълими бўлими мудири Ҳасан Соибназаров имзо чеккан.

“Мажбурий обунага ҳеч бир мактаб директори ёки ўқитувчи қаршилик кўрсатолмайди, – дейди Turon24 билан суҳбатлашган, аммо хавфсизлиги учун исмини очиқ айтмаган манба. – Бу борада ҳеч қаерга мурожаат қилиб ҳам бўлмайди. Топшириқ халқ таълими бўлимидан келгач, ким ҳам қаршилик қила оларди?! Кўпчилик ўқитувчиларни қўрқоқ, ўз ҳақ-ҳуқуқи учун курашишни билмайди, деб ўйлайди. Битта шу мактабдан бериладиган ойликка қараб қолгандан кейин қандай ҳам қарши чиқсин?! ХТБ мудирига қарши чиқиб ишдан бўшатилса, тумандаги ҳеч бир мактабга ишга киролмайди”.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактабларда мажбурий обуна, турли хил тадбирларга мажбурий чипталар сотиш, маошидан яна бошқа турли мажбурий ушланмалар олиб қолиниши натижасида ўқитувчиларнинг шусиз ҳам кам бўлган ойлик маошлари уларнинг қўлигача ундан-да камайиб етиб бораётганини танқид қилган эди.

Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов ОАВга берган интервьюсида ўқитувчиларнинг маошидан турли мақсадларда (газета ва журналларга мажбурий обуна, аванс, коммунал тўловлар, турли тадбирлар чипталарига ва б.) мажбурий равишда пул олиб қолиш ҳам тақиқланишини маълум қилган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Зангиотада бир хонадонда 5 нафар қиз ис газидан вафот этди

Тошкент вилоятининг Зангиота туманида 5 нафар қиз ис газидан заҳарланиб вафот этди. Фожиали ҳодиса 2018 йилнинг 27 декабрь куни кечаси содир бўлган. Буни «Xabar.uz»нинг ...

Ўзбекистонда ойига 400 минг сўмга қандай қилиб яшаш мумкин?

Кейинги пайтда янги иш ўринлари очилаётгани ҳақида кўп гапираяпмиз. Оммавий ахборот воситаларида қайсидир ҳудудда янги цех очилиб, минглаб янги иш ўринлари яратилгани, бошқа ...

Етти ёшли миллионер

Суратдаги болакай етти ёшда, исми — Райан. YouTube’да канали бор унинг — Ryan Toys Review деб номланади. Канал, албатта, болакайнинг ота-онаси томонидан юритилади ва унга ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400