Халқаро поездларга олдиндан чипта олганларга чегирмалар миқдори оширилди

Халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездларига чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб белгиланган чегирмаларга ўзгартиришлар киритилди.

Фото: uzrailpass.uz

Халқаро йўналишларда қатнайдиган йўловчи поездларига чипталарнинг олдиндан харид қилиш муддатига қараб белгиланган чегирмаларга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда «Газета.uz»  нашри «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати маълумотига асосланиб хабар қилди.

Хабарда қайд этилишича, 30−31 октябрь кунлари Тошкентда Россия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистон йўловчи ташувчи темир йўл маъмурияти вакиллари йиғилиши бўлиб ўтди. Унда йўловчи ташиш борасидаги қўшимча қулайликлар ва имтиёзлар бўйича бир қатор келишувларга эришилди.

Келишувларга кўра, шу вақтга қадар йўловчи св ва купе вагонлар учун чиптани поезднинг жўнаш кунидан 45−31 кун олдин харид қилишида белгиланган 45 фоизлик чегирма 45−41 кун олдин 55 фоизга кўтарилди. 40−31 кун оралиғида харид қилинган йўл чипталар учун 45 фоиз ва 30−6 кун оралигида харид қилинган чипталар учун 35 фоиз имтиёз белгиланди.

Шунингдек, эндиликда йўловчилар плацкарт вагонлари учун чиптани 45−41 кун олдин харид қилса 45 фоиз, 40−31 кун оралиғида 35 фоиз, 30−6 кун муддатда эса 25 фоиз чегирмага эга бўлади.

Тадбир давомида вагонларда сервис хизматини янада ошириш борасида фикр юритилди. Ҳамкорликда янги йўналишларни жорий этиш, унинг техник ва технологик жиҳатлари ҳам муҳокама қилинди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«гранд» радиоси гулнора каримованинг эри рустам мадумаровга тегишли эканлигини рад этмоқда

«Гранд» радиостанцияси Гулнора Каримованинг эри Рустам Мадумаровга тегишли эканлиги ҳақидаги маълумотларни рад этди, деб ёзади “Дарё” нашри. «20 йиллик фаолиятимиздан сўнг ...

Ўзбек қизларига уйланиш жанубий кореяликларга қимматга тушмоқда

Жанубий Кореяда сўнгги ўттиз йил ичида қишлоқ аҳолиси камайиб кетди. Қишлоқ ҳудудларда аҳолини кўпайтириш учун шаҳар ҳокимлиги хориждан келин сотиб олишга ёрдам бермоқчи. Бу ...

Қачон одам бўласан, ўзмтрк?

Айтишларича, ЎзМТРК Россиянинг ВГТРКси («Россия-1», «Россия-К», «Россия-24» каби телеканаллар эгаси)га ҳамкор бўлибди. Бунақа хабарни эшитиб, қувониш қийин. CNN бўлса бошқа ...