ФАРҒОНАЛИКЛАРНИНГ МАЖЛИСБОЗЛИКДАН ТИНКАСИ ҚУРИМОҚДА

Ўзбекистон республикаси хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Зулайҳо Баҳриддиновна мана 10 кундирки Фарғона шаҳар хотин-қизлар қўмитасининг иш фаолиятини текширмоқда.

Фото:Архив

Раис ўринбосари текшириш ишларини бошлаганидан буён Фарғона шаҳридаги маҳалла фуқаролар йиғиниларида ишловчи хотин-қизлар масалалари бўйича мутахасис лавозимида ишловчи ходимларга тинчлик-хотиржамлик йўқ.
Маҳалла ходимлари ҳар кунги турли йиғилишлар, ўринсиз топшириқлардан тўйиб кетишди. Бечора мутахассислар соат кеч 18-19 ларда аранг уйларига кириб борганларида яна йиғилишга чақиришади. Йиғилишга қатнашмаган ходималар эртаси куни бўлиб ўтадиган йиғилишда роса танбеҳ ва ҳақорат эшитади. Улар гарчи ўз ишининг етук мутахассиси бўлса-да, ҳар қанча камситилишса ҳам индамасдан жим туришларига мажбурлар. Чунки бирор гап гапирсалар ишлаётган ишларидан бирор нарсани баҳона қилиб ҳайдашади.
Шунинг учун барчасига чидашга мажбур. Ахир ишдан ҳайдалса қаерга ҳам иш ахтариб боради? Чунки Фарғона шаҳрида хотин-қизлар учун иш топиш осон иш эмас.

АҲОЛИ ТЕЗ ТИББИЙ ЁРДАМ ХИЗМАТИДАН НОРОЗИ

Фарғона шаҳридаги яна бир аянчли муаммолар сирасига тез тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг яхши ишламаслигини киритиш мумкин.
Фуқаролар соғликлари яхши бўлмай тиббий ёрдамга муҳтож бўлганда 03 рақамига қўнғироқ қилиб Тез ёрдам чақиришади. Бироқ ана шундай пайтларда бу соҳада ишловчи ходимлар хоҳлаган вақтларида келишади. Баъзи пайтларда келишмай ҳам қўйишади.
Мен раҳбарлик қилаётган маҳалла фуқаролар йиғинига бир неча маротаба фуқаролардан ана шу масалага доир мурожатлар бўлган эди. Мен бу ҳакда вилоят ва шаҳар соғликни сақлаш бошқармасидаги мутасадди раҳбарларга фуқаролар эътирозларини назоратга олишни илтимос қилгандим.
Тез тиббий ёрдам ходимларининг яхши ишламасликларига бугун ўзим шахсан гувоҳ бўлдим. Фарзандимнинг соғлиги ёмонлашгач, унинг тана ҳарорати юқори бўлиб қаттиқ оғриқдан кийналаётгани боис Тез тиббий ёрдам чақирдим. Соат 20-30 да чақирган чақирувим қарийб бир соат давомида келмагач ноилож такси чақириб қўшни маҳаллада яшовчи танишимизнинг хонадонига бориб уни уйимизга олиб келиб керакли муолажани қилдирдик.
Бундан бир ой олдин бир танишимнинг онаси 45 ёшда аввал юрак инфаркти бўлган аёл оғир аҳволга тушиб қолганда Тез тиббий ёрдам келмай ўлиб қолишига бир сония қолганда йўлдан ўтиб кетаёган йўловчи ёрдами билан тирик колганди. Ўша йўловчи шифокор экан.
Фарғона шаҳрида Тез тиббий ёрдам хизмати ходимлари қачон кўнгилдагидек ишлашини ҳеч ким билмайди.
Бу соҳага бегона кишилар ҳеч қачон ишга киролмаслигини барча фарғоналиклар яхши билишади. У ерда ишловчилар бўш иш ўринларига фақатгина таниш-билишларини ишга олиб кирадилар. Мен ҳам ўғлимни ишга жойлаштириш учун бир неча маротаба астойдил ҳаракат қилдим, лекин барибир ишга жойлаштиролмадим. Бир танишим ўғлимни ўзининг жияни деб ишга жойлаштирмоқчи бўлган эди ундан раҳбарияти ўғлимни ишга қабул қилиш учун 500 АҚШ доллари сўрашибди. Табиийки мен пора бермадим ва бунинг натижасида ўғлимни ишга жойлаштира олмадим.
Ана шунақа гаплар, Фарғонада яшайсизми, ишсиз кун кечиришга ҳам чидашга мажбур бўлишингиз, қолаверса касал бўлиб қолмаслигингиз керак. Чунки Фарғонадаги юқори органлар раҳбарларини сизнинг тақдирингиз заррача қизиқтирмайди.

Муаллиф: Гулҳаё Бобожонова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳоким қонунни ҳурмат қилмайдими?

Миришкор тумани ҳокими Равшан Комилов — замонамиз қаҳрамони. Унинг юртимиз олдидаги «хизмати» беқиёски, ҳатто тўрт дона маккажўхорини ҳам бюджетга тушишига ғамхўрлик қилади, ...

Музлатилган 22 млрд. доллар муҳокама қилинмади

16 январь куни Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев АҚШдаги уч кунлик расми сафари жараёнида Оқ уйда президент Дональд Трамп билан учрашди. (more…)

Биз коррупцияга қаршимиз!

Бугун ҳаво очиқ ва қуёшли бўлди. Гарчи ноябрнинг изғирин куни бўлса-да, бемалол ҳовлидаги ишларни қилиб олиш мумкин эди. Мен ҳам бир ой аввал арраланган, аммо ҳали ўтинбоп ...