​​ Ўзбекистон «интернети эркин бўлмаган» мамлакатлар қаторига кирди

Freedom House ноҳукумат ташкилоти анъанавий «Интернетдаги эркинлик» тадқиқоти натижаларини эълон. «Интернетдаги эркинлик» рейтинги дунёнинг 65 мамлакатида экспертлар ўртасида сўров ўтказиш асосида тузилади. Ушбу мамлакатларда барча интернет фойдаланувчиларининг 87 фоизи яшайди.

Иллюстратив фото

Анкета 21 та асосий ва 100 га яқин қўшимча саволларни ўз ичига олади, улар интернетга кириш билан боғлиқ муаммолар, контентнинг чекланиши, фойдаланувчилар ҳуқуқларининг бузилиши каби учта мезонга тааллуқли.

 

Ҳар бир савол бўйича муайян баллар берилади, ушбу баллар қанчалик паст бўлса, интернет шунчалик эркинроқ демакдир (0—30 балл — эркин интернет, 31—60 балл — қисман эркин, 61—100 балл — эркин эмас).

 

Интернет энг эркин мамлакатлар Исландия (6 балл), Эстония (6), Канада (15), Германия (19) ва Австралия (21) ҳисобланади.

 

Ўзбекистон рейтингда 75 балл тўплади. Бу «Евросиё» гуруҳидаги энг паст кўрсаткичдир. Аммо экспертлар мамлакатда глобал тармоқ ривожланишида кичик прогрессни қайд этди. Россия 67 балл билан Ўзбекистонга яқин поғонада жойлашди. Умумий рейтингда Ўзбекистондан ҳам пастроқда Вьетнам (76), Куба (79), Эфиопия, Сурия (83), Эрон (85) ва Хитой (88) жой олди.

 

Куни кеча Россия рақамли ривожланиш, алоқа ва оммавий коммуникациялар вазири ўринбосари Алексей Волин интернетдаги блокировкалар борган сари самарасиз бўлиб бораётганини тан олганди.

Манба: Daryo — LIVE

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарёдаги боғчаларнинг 67 фоизи табиий газ билан таъминланмаган

Қашқадарё вилояти ҳокими ўз ахборотида ҳудуддаги боғча ва мактаблар фаолияти, улардаги аҳволга ҳам тўхталиб ўтди, деб ёзади  “Халқ сўзи” нашри. Таъкидланишича, Қашқадарё ...

Самарқандда одамлар уйни иситиш учун оёқ кийимларини ёқмоқда

Самарқанд шаҳрининг бу шаҳарчасидаги Шодиобод кўчасида бўлганимизда очиғи, бир неча дақидада 50 дан зиёд хонадон вакилларининг тўпланиши, уйни иситиш муаммосидан қаттиқ азоб ...

Ўзбекистонда маҳбуслар 2 миллион  сўмгача ойлик олади

Ўзбекистон маҳбуслар разрядидан келиб чиққан ҳолда 577 мингдан 2 миллион  сўмгача ойлик олади. Бу ҳақда ИИВ томонидан ўтказилган матбуот анжуманида хабар берилди. ...