Ўзбекистонда гўшт йил бошидан буён ўртача 23 фоиз қимматлади

Ўзбекистонда 2018 йил бошидан буён гўшт маҳсулотлари ўртача 23 фоиз ошди. Ушбу даврда, айниқса, мол гўшти ва қўй гўшти нархи сезиларли даражада ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотига асосланиб “Турон” нашри ёзмоқда.

Фото:Открытая Азия

Шундай қилиб, январь ойидан октябрь ойига қадар мол гўшти нархи (лаҳмдан ташқари) 24,1 фоиз, қўй гўшти нархи эса 22,6 фоиз ошган.

“Жорий йилнинг 10 ойи мобайнида гўшт маҳсулотлари учун нархлар динамикаси нотинг кўрсаткичларни қайд этган. Хусусан, чорва молларининг гўшт нархи июнь ойида юқори даражада ўсган. Бироқ товуқ гўшти нархи июль ойига қадар ҳар ойда пасайиб борган, аммо август ойидан бошлаб товуқ гўшти нархи ҳам сезиларли даражада кўтарила бошлаган”, дейилади баёнотда.

Сентябрь ойига нисбатан жорий ойда парранда гўшти 4,4 фоиз, бройлер гўшти нархи эса 2 фоиз кўтарилган.

Бундан ташқари, октябрь ойида тухум нархи юқори даражада – 15,1 фоиз қимматлади. Йил бошида ушбу маҳсулот нархи 2017 йилга нисбатан 9 фоиз тушганди.

Ўзбекистонда октябрь ойида йиллик инфляция даражаси 16,3 фоизни ташкил этди. Товар ва хизматлар нархи ўртача 1,3 фоиз кўтарилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Петербургда ўзбек ва озарбойжонлар иштирокида оммавий муштлашув юз берди

Санкт-Петербургдаги бозорда травматик қурол ишлатиш ҳолати кузатилган оммавий муштлашув юз берди, уч иштирокчи жароҳат олди. Бу ҳақда ТАСС Россия Ички ишлар вазирлигига ...

Мақсад «пул шилиш»ми?..

Ўзбекистонни дунёнинг узоқ ва яқин давлатлари қанчалик билишади? Ўқитувчим жуда хуноб бўлиб бир воқеани айтиб берганди. Анча йиллар аввал Лондонга борганида бир англиялик ...

Мамлакатни ким бошқараяпти? (20)

                                                         (йигирманчи мақола)                                         ИЛК БОРА ЮЗМА-ЮЗ                  Шуни очиқ айтишим ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400