Аҳоли хонадонларидаги газ тармоқлари ҳамда газда ишловчи қурилма ва ускуналар техник тафтишдан ўтказилади

Аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм-канали хабар бермоқда.

Иллюстратив фото

Қарорда таъкидланишича, ҳудудлардаги кўп қаватли уйлар, якка тартибдаги уй-жойларни куз-қиш мавсумига сифатли тайёрлаш ҳамда хонадонларни иситишда табиий ва суюлтирилган газ, қаттиқ ёқилғидан фойдаланишда хавфсизликни таъминлаш қоидаларига риоя этмаслик ҳолатлари учраб турибди.

Оқибатда аҳоли хонадонларида ёнғин келиб чиқиши ёки ис газидан заҳарланиш ҳолатлари рўй бериб, инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига жиддий зарар етказилмоқда. Кўпинча ўлим билан тугайдиган ҳамда моддий зарар билан якунланадиган бахтсиз ҳодисаларга сабаб бўлмоқда.

Уларнинг аксарият қисми, табиий газ ва муқобил ёқилғи турларидан ҳамда иситиш печларидан фойдаланишда техник ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя этилмаганлиги, табиий газ тармоғига нотўғри уланиш, иситиш мақсадида мавжуд газ плиталарини ёқиб қўйиш ва хонадонлар ичида очиқ оловдан фойдаланиш ҳамда дудбуронларнинг носозлиги оқибатида келиб чиқмоқда.

Қарорга мувофиқ, аҳоли хонадонларида иситиш тизими ва ёқилғи маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик талабларига риоя этилишини ўрганиш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олишга доир таклифлар тайёрлаш бўйича Республика комиссияси ва ҳудудий комиссиялар ташкил этилди ва уларнинг вазифалари белгиланди.

Қарор билан аҳоли хонадонларининг ички газ тармоқлари ҳамда газда ишловчи қурилма ва ускуналари қуйидаги муддатларда техник тафтишдан ўтказилади ва уларга профилактика хизмати кўрсатилади:

  • кўп квартирали уйлардаги газ плиталари (бошқа газ приборлари мавжуд бўлмаганда) – икки йилда бир марта;
  • турар жойлардаги газ плиталари, иситиш, сув иситиш приборлари – бир йилда бир марта, профилактик хизмат кўрсатиш – ҳар йилги иситиш мавсуми бошланишидан аввал;
  • турар жойлардаги дудбуронлар ва вентиляция каналларини – ҳар йилги иситиш мавсумидан олдинтекшириб, уларнинг созлигини тегишли далолатномалар билан қайд этиш.

Шунингдек, қарорга мувофиқ Давлат солиқ қўмитаси қўлбола ясалган ностандарт иситиш мосламаларини ишлаб чиқариш ҳамда уларнинг бозорлар ва турли савдо шохобчаларида сотилишининг олдини олиш бўйича қатъий чоралар кўради.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қорақалпоғистондан 6 метрлик одам сурати топилди

Сидней университети профессори, Қорақалпоғистон-Австралия экспедицияси ко-директори, археолог Алисон Беттснинг мамлакатда Ўзбекистон Қаҳрамони, археолог Ғ.Хожаниязов билан ...

Россияда поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида ўзбекистоннинг беш фуқароси ҳалок бўлди

Россиянинг Саратов области ҳудудидаги темирйўл кесишмасида поезд ва автобус тўқнашуви оқибатида беш нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди. Фото:vzsar.ru Қозоғистон Фавқулодда ...

Тойлоқда икки бола сувга чўкиб кетди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Норқўзи Норбоевнинг бир вақтни ўзида икки фарзанди сувда чўкиб ўлди. Бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400