Оҳангарон ва Паркент туманида чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқарилади

 “Тошкент вилоятининг “Оҳангарон” ва “Майдонтол” маиший чиқиндилар полигонларида ҳосил бўладиган чиқинди газини қайта ишлаш ҳисобига электр энергияси ишлаб чиқариш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм-канали хабар бермоқда.

Фото:mahallakengashi.uz

Қарорга мувофиқ, 2018 йил 14 сентябрда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан “Sejin G&E Co., Ltd” компанияси (Корея Республикаси) ўртасида тузилган Инвестиция шартномаси тасдиқланди.

Шартномага кўра, “Sejin G&E Co., Ltd” компанияси томонидан Тошкент вилоятида хорижий корхона ташкил этилиши, 2018–2020 йиллар мобайнида 55 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри инвестициялар жалб этилиши белгиланган.

Шунингдек, Оҳангарон туманидаги “Оҳангарон” ва Паркент туманидаги “Майдонтол” маиший чиқиндилар полигонида ҳосил бўладиган чиқинди газидан (метандан) умумий ишлаб чиқариш қуввати камида 16 МВт бўлган электр энергияси ишлаб чиқарадиган 12 та янги замонавий генератор ва ёрдамчи ускуналар ўрнатилади.

Хорижий корхона юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқ, мулк солиғи, ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва ободонлаштириш солиғи, микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган ягона солиқ тўлашдан, шунингдек Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод қилинади.

Истисно тариқасида, хорижий корхонага 2020 йил 1 январгача инвестиция лойиҳасини амалга ошириш доирасида қурилиш-монтаж ишларини белгиланган шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этган ҳолда бир вақтнинг ўзида лойиҳалаштириш ва молиялаштириш шартларида амалга оширишга рухсат берилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чилонзорда иибб ходими хизмат машинасида пиёдани босиб кетди

6 апрель куни соат 19.30 лар атрофида шаҳар ички ишлар бош бошқармаси ходими “Ласетти” русумидаги хизмат машинасида Чилонзор туманининг Муқимий кўчасида пиёдани босиб кетган. ...

Расул кушербаев: «буни иккиюзламачилик дейишади»

Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев Тошкент вилояти Янгийўл тумани «Бунёдкор» маҳалласида 7 гектардан ортиқроқ майдонда қад ростлаган 47та хонадон бузилишга тушгани, 28 ...

Ўзбекистонда «тонировка» учун жарима миқдори кескин оширилди

Ўзбекистон Республикаси президенти “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш билан боғлиқ ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400