Ўзбекистонда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари нархи яна оширилмоқда

Ўзбекистонда иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти тарифлари ҳам оширилади, дея ёзмоқда “Кун.Уз” нашри. Бу ҳақда ҳукуматнинг 1 ноябрдаги «Ёқилғи-энергетика ресурсларининг нарх ва тарифларини босқичма-босқич ўзгартириш тўғрисида»ги қарорида келтирилган.

Иллюстратив фото

«Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 16 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси тарифларини аҳоли учун кўпи билан 10 фоизгача ошириш ва бошқа истеъмолчилар учун таннархдан келиб чиққан ҳолда ўрнатсин», — дейилади ҳужжатда.

Охирги марта иссиқ сув ва иситиш тарифлари шу йилнинг майида ошганди. Унга кўра, Тошкент аҳолиси, ҳисоблагич бўлган ҳолатда иссиқ сувнинг бир кубометри учун 10,6 фоизга ўсиб, 3915,9 сўмдан 4332 сўмга етганди. Ҳисоблагич мавжуд бўлмаганда ойига киши бошига 16 917,49 сўм тўланади.

Марказлашган иситиш тарифи иситиладиган майдоннинг ҳар бир квадрат метри 1423,86 сўмдан 1464,53 сўмга оширилганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Оав: узоқ кутилган ўзбек-тожик алоқалари. мирзиёевнинг душанбега давлат ташрифи

Президент Шавкат Мирзиёев ҳамкасби Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 9 март куни давлат ташрифи билан Душанбега келди. Душанбе аэропортида Шавкат Мирзиёевни Тожикистон ...

Ўзбекистонда болалар учун қачон футбол майдончалари қурилади?

Айтишингиз мумкин, футбол майдончалари ҳозир деярли ҳар бир маҳаллада биттадан бор деб. Лекин уларда таътилга чиққан кичик синф ўқувчилари маза қилиб тўп теполадими? Йўқ. ...

Украинада ўзбекистонлик ёлланма жангчи отиб ўлдирилди

3 июль куни, Украина шарқида давом этаётган қуролли тўқнашувлар давомида, «Донецк халқ республикаси» («ДХР») ҳарбийлари сафида жанг қилган ўзбекистонлик эркак ўлдирилди, деб ...