Давлатназар Рўзметов озод этилди

29 октябрь куни  хизмат вазифасини ўтаётган пайтда, Қўшкўпир тумани ИИБ ходимлари томонидан Урганч шаҳрида ушланган журналист озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда.

Давлатназар Рўзметов

Маълум қилинишича, Қўшкўпир тумани Маъмурий ишлар бўйича суд қарорига кўра 7 суткага қамалган Давлатназар Рўзметов жазо муддатини ўтаб, 5 ноябрь куни озодликка чиқарилган. У Ҳазорасп тумани ички ишлар бўлимида сақланаётган эди.

Хоразмлик журналист, «Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Рўзметов бир ҳафта олдин Урганч шаҳрида қўлга олиниб, суд маҳкамасига олиб келинган. Журналистнинг қамалишига сабаб қилиб, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этгани билдирилганди.

Айни пайтда Рўзметов билан юз берган ҳодиса бўйича айрим маълумотлар маълум қилинган. Kun.uz​ хоразмлик журналист билан юз берган ҳодисани батафсил ўрганмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўқондаги коллежнинг бир неча ходими ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда

Қўқон шаҳридаги махсус енгил саноат коллежи ходимларидан бир нечтаси ўқувчи қизларни зўрлашда гумонланмоқда. Бу ҳақда Turon24 нашрига вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ...

Владимир жириновский​ бухорога келди

Россия Либерал-демократик партияси раиси Владимир Жириновский бошчилигидаги делегация 2 ноябрь куни Бухорога келди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда. Россия Федерацияси Давлат ...

Оқтомликлар ичадиган сувдан ариқ суви тозароқ

Ғаллаорол — Жиззах вилоятидаги энг катта туманлардан. 102 та қишлоқни бирлаштирган туман аҳолиси тарқоқ жойлашгани боис ҳудуд инфратузилмаси ривожида жиддий муаммолар кўп. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400