Қашқадарёда вилоят телевидениеси муҳаррири пора билан қўлга тушди

Қашқадарё вилоят телевидениеси муҳаррири жорий йилнинг 28 октябрь куни Қарши шаҳрида 3 млн 500 минг сўмни фирибгарлик йўли билан олаётган вақтда қўлга олинган. Бу ҳақида Turon24га Қарши шаҳар прокуратураси маълум қилмоқда.

Фото: Protoday.uz

Прокуратуранинг хабарига кўра, исмининг фақат бош ҳарфлари ошкор қилинган шахс Касби туманидаги умумий ўрта таълим мактабларининг бирида ўқитувчи бўлиб ишлаб келаётган фуқаронинг мактаб директори бўлишига ёрдам беришини айтган. Хизмати эвазига эса 3,5 млн сўм пул талаб қилган.

Журналист Давлат хавфсизлик хизмати вилоят бошқармаси ва Қарши шаҳар прокуратураси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида талаб қилинган пулни олаётган пайтида қўлга олинган.

Иш юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Амир олимхоннинг бойликлари учун кимнинг қабри очилган?

Навоий вилоятининг Кармана шаҳридаги нодир меъморий ёдгорлик — «Қосим Шайх» мажмуасида бўлганмисиз?  500 йиллик тарихга эга бу масканда Қосим Шайхдан бошқа яна бир инсоннинг ...

Лицензияли «енгилтак»ни оппоғой дейликми?! оғриқли қонун-қоидалар «хит-паради»

Охирги вақтларда ғалати тенденцияга гувоҳ бўляпмиз: «соққасини тўлаб, прописка ол», «пулини тўлагинда, қоидабузарликдан соқит бўл», «пулинг бўлса, ўқишга кир» ва ҳоказо. ...

Жазо муддатини икки баравар ўтаган “бирлик” фаоли қамоқдан чиқди

“Бирлик” халқ ҳаракати партиясининг Наманган вилояти раиси бўлиб ишлаган 70 яшар Муҳаммадали Қорабоев 11 йиллик қамоқдан сўнг озодликка чиқди. (more…)