2018 йил 22 ноябрдан Тошкент шаҳри бўйича янги тарифлар амалга киритилади.
Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри “Сувсоз” давлат унитар корхонаси маълумумотига асосланиб ёзмоқда.

Унга кўра, сув таъминоти бўйича – 1 кубометр учун тўлов 245 сўм 280 сўмга, оқава сув бўйича – 1 кубометр учун тўлов 210 сўмдан 235 сўмга оширилди.
Янги тарифлар Тошкент шаҳар ҳокими Бош молия маҳкамаси томонидан 2018 йил 6 ноябрда тасдиқланган.
Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, жорий йилнинг 16 ноябридан электр, газ ва иссиқ сув ҳамда иситиш тизими нархлари оширилиши маълум қилинган эди.