Андижонда турли ёшдаги 450 бола ҳалигача туғилганлиги ҳақида гувоҳнома олмагани аниқланди

Андижон вилоятида турли ёшдаги 450 болага шу пайтгача туғилганлиги ҳақида гувоҳнома берилмагани аниқланди. Шундан 21 нафарига гувоҳнома топширилди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги Андижон вилояти бошқармаси бош маслаҳатчиси Мансур Бобохонов “Турон24” нашрига маълум қилди.

Фото: Turon24

Бундан ташқари, шаръий никоҳ асосида яшаб келаётган 4 та оиланинг никоҳи расмийлаштирилган.

“Айни пайтда Давлат хизматлари агентлиги гувоҳномаси бўлмаган болаларни аниқлаш мақсадида республика бўйича умуммиллий бепул ижтимоий акция ўтказмоқда, – дейди Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Жамшид Раҳмонов. – Қайд этилмаган туғилиш ва қонуний расмийлаштирилмаган никоҳ бўйича бугунги кунга қадар 900 дан ортиқ мурожаат келиб тушди. Уларнинг 400 га яқини кўриб чиқилиб, гувоҳномалар топширилди. Акция 2019 йилнинг 1 июлига қадар давом этади”.

Бошқарманинг маълум қилишича, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларини тизимли текшириш натижасида чекка ҳудудлардаги айрим ота-оналар турли сабабларга кўра фарзандлари учун туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома олмагани аниқланган. Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида 2018 йилнинг 12 июнида президент қарори қабул қилинган.

Қарорга биноан ҳокимлик, хотин-қизлар қўмитаси, ФҲДЁ, халқ таълими ва мактабгача таълим бўлимлари, тиббиёт бирлашмалари ҳамда бошқа манфаатдор ташкилотларнинг вакилларидан иборат махсус гуруҳлар тузилган. Улар хонадонма-хонадон юриб фуқаролик ҳолати далолатномалари қайд этилган-этилмаганини ўрганади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нукусдаги тартибсизликда 18 киши ҳалок бўлди

1-2 июль кунлари Қорақалпоғистон маркази Нукус шаҳридаги тартибсизликларда 18 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси томонидан 4-июлда бўлиб ўтган брифингда ...

Таклифномадан қуруқ қолганимдан ачинмайман

Бугун уйимизга сайлов участкасидан таклифнома олиб кириб берди. Битта таклифнома. Турмуш ӯртоғимнинг номига ёзилган. Холбуки, уйимизда иккита сайловчи бор. Турмуш ӯртоғимдан ...

Ўзбекистонда ёзув ислоҳотини ўтказиш давлат ғазнасига қанчага тушади?

Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини ислоҳ қилиш бўйича ишчи гуруҳнинг хулосалари эълон қилинди. Унга кўра, тўртта ҳарф ўзгарди (Óó, Ǵǵ, Şş, Çç), "Ц" товушини ифодаловчи ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400