Олти кишини совуқда сувга туширган Зойир Мирзаев туман ҳокимига айланди

Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг собиқ ўринбосари Зойир Тоирович Мирзаев Жиззах вилояти, Шароф Рашидов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. Бу маълумотни «Kun.uz» манбаси тасдиқлади.

У туман халқ депутатлари туман кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида жамоага таништирилган.

Шароф Рашидов туманига шу кунгача Сайфиддин Умарович Исмаилов раҳбарлик қилиб келаётганди. У 2016 йилнинг декабрида Жиззах вилояти ҳокимлигидан туман ҳокимлигига туширилганди (ўша вақтда Жиззах тумани).

Эслатиб ўтамиз, Зойир Мирзаев 29 октябрь куни президент фармони билан ғалла экиш ва суғориш ишларини ташкил этиш жараёнида жиддий камчиликларга йўл қўйгани боис  Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг  Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексининг раҳбари лавозимидан озод этилганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ҳукумат интернет нархини 60 фоизга ошириш юзасидан топшириқ берди

Тожикистон ҳукумати қошидаги Монополияга қарши кураш хизмати мамлакатдаги интернет хизматлари учун нархларни 60 фоизга ошириш юзасидан топшириқ берди. Мамлакатда трафикнинг ...

Молдованинг собиқ президенти 30 кунлик уй қамоғига олинди

Молдова суди собиқ президент Игорь Додонни 30 кунлик уй қамоғига ҳукм қилди. Кишинёвнинг Чокан туман суди 26-май куни қарор чиқарди. Сешанба куни Додоннинг уйи тинтув ...

Қозоғистонда 52 йигитнинг ўлимига ким, кимлар сабабчи бўлганлар?

Бунга ҳар кас ўзича ёндашади. Ҳатто ўрис, қозоқ, ўзбек жосуслик ташкилотларини айблашгача борадилар, яна бошқа сабабларни рўкач қиладилар... (more…)